Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан тузилган Республика ишчи гуруҳининг навбатдаги манзили Наманган вилояти бўлди.
Жойлардаги ижтимоий-иқтисодий вазиятни ўрганиш, аниқланган муаммоларни ҳал этиш мақсадида тезкор штаб ва вилоятнинг 4 та сектори кесимида ишчи гуруҳлар ташкил этилди. Ҳар бир ишчи гуруҳ таркибига Президент Администрацияси масъул ходимлари, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Халқ қабулхоналарининг масъул ходимлари, республика вазирлик ва идоралари, вилоят, туман, шаҳар секторлари, соҳавий ташкилотлар раҳбарлари жалб этилди.
Ўрганишлар орқали вилоятда аҳоли кайфиятига салбий таъсир кўрсатаётган қатор муаммолар аниқланди. Жумладан, коммунал соҳа, электр ва ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ муаммолар, ички йўллар, ижтимоий соҳа объектлари ҳолати ҳамда аҳоли бандлиги масалалари кўздан кечирилди.
Аниқланган муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш учун гуруҳ масъуллари томонидан қатор ижобий ишлар амалга оширилди.
Жумладан, электр таъминотини яхшилаш мақсадида илк кундаёқ Янги Наманган ва Поп туманларида 59 та темир-бетон таянчлар ўрнатилди. Аҳолига қўшимча 349 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди.
Ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида 2,7 км. янги тармоқ тортилди, 1 та сув қудуғи қазилди ва 2 та насос ускунаси алмаштирилди. Жумладан, Давлатобод тумани “Нуробод”, “Орзу”, “Гулшан”, Наманган тумани “Чорбоғ”, Косонсой тумани “Ўзбекистон” маҳаллаларида жами 2,7 км. сув тармоқларини ётқизиш ва 1 та сув қудуғи қазиш ишлари олиб борилди.
Кредит ва субсидия ажратиш, бандлик масалалари ҳам Республика ишчи гуруҳи эътибор марказида бўлди. Хусусан, тижорат банклари томонидан 550 нафар фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига жами 18,3 млрд. сўм кредит ажратилди. Жумладан, Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 66 нафар фуқарога 1,8 млрд. сўм имтиёзли кредит ажратилди. Жами 183 нафар фуқаронинг бандлигига кўмаклашилди. Шундан 142 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди, 24 нафар фуқаролар касб-ҳунарга ўқишга жалб этилди, 17 нафар фуқаро ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ёшлар дафтари” рўйхатидаги 17 нафар фуқарога 21 млн. сўмлик ёрдам кўрсатилди. Шундан 3 нафар фуқарога 7,5 млн. сўмлик контракт тўлови, 2 нафар фуқарога меҳнат қуроллари олишга 3,95 млн. сўмлик ҳамда даволаниш харажатлари учун 3 нафар фуқарога 3,96 млн. сўмлик кўмак берилди.
“Аёллар дафтари” рўйхатидаги 191 нафар хотин-қизга амалий ёрдам кўрсатилди. Шундан 186 нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланди, 5 нафарига имтиёзли кредит чиқаришда амалий ёрдам берилди.
Аҳоли соғлиғи ҳимоясини таъминлаш ҳам пировард йўналишларидан бири бўлди. Вилоятда ўтказилган тиббий кўриклар натижасида 180 нафар фуқаро қамраб олинди, 86 нафар фуқарода турли касалликлар аниқланган бўлиб, 4 нафари вилоят миқёсидаги шифохоналарга ётқизилди. Оилавий поликлиникаларда 24 нафар беморларга бепул дори-дармон тарқатилди. 5 нафар эҳтиёжманд фуқароларга реабилитация воситалари етказиб берилди.
Ишлар давом этмоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |