Тошкент вилояти Оҳангарон тумани аҳолиси тўлиқ электр энергияси билан таъминланган. Туманда 779,5 километр ҳаво тармоқлари, 252 дона трансформатор пункти, 17434 дона таянч устунлари ҳамда 7 дона 35-110 кВ подстанциялар мавжуд.
Бироқ бугунги кунга келиб уларнинг 30 фоизи яроқсиз ҳолга келиб қолган. Хусусан, 1965-1974 йилларда ўрнатилган симёғочлар ва уларга тортилган ҳаво тармоқларидан ҳозиргача фойдаланиляпти. Куз-қиш мавсумида туманнинг тоғли ҳудудларида тез-тез электр энергиясидан узилиш ҳолатлари кузатилади.
Шунинг учун тумандаги эскирган симёғочларнинг 1893 донаси янгиларига алмаштирилди. Таъмирталаб ҳолда бўлган 275 километрдан ортиқ ҳаво тармоқлари мукаммал ва 538,6 километр қисми жорий таъмирдан чиқарилди. Яна 46 километр янги ҳаво тармоқлари тортилди. Натижада тумандаги, айниқса, тоғли ҳудудларда яшовчи аҳолини узликсиз электр энергияси билан таъминлашга эришилди.
Туман ҳудуд жиҳатдан Андижон вилоятига тенг. Ҳудуднинг 60 фоизи тоғлик ва қирликлардан иборат. Туманда умумфойдаланувдаги йўллар 233 километрни ташкил этади. Сўнгги икки йилда тоғли ҳудудлардаги тупроқли йўлларнинг 183 километри шағаллаштирилди, 60,4 километр ички йўллар асфальтланди, халқаро аҳамиятга эга бўлган А-373 автомобиль йўлининг 36 километри жорий таъмирдан чиқарилди. Бироқ тоғ ва адирликларда яшовчи аҳоли қурган кўприклар ёғингарчилик, мавсумий сел туфайли таъмирталаб ҳолатга келиб қолган. Маҳаллий аҳоли кўп марта ҳашар йўли билан таъмирлаган бўлса ҳам кўприклар лойиҳа бўйича қурилмагани учун хавфсизлик тўлиқ таъминланмаган. Бунақа кўприклар 12 бўлиб, уларнинг 10 тасида қурилиш ишлари тўлиқ якунланган, қолганларида жараён давом этмоқда.
Туманда 34 маҳалла бор. 107 мингдан ортиқ аҳоли яшайди. Уларнинг 79 фоизи марказлашган тоза ичимлик суви билан таъминланган. 2020 йилда бу ҳолат 65 фоизни ташкил этган бўлса, жорий йил якунигача 88 фоизга етказилади. Мисол учун, Сусам маҳалласида 14,5 километр ичимлик суви тармоқлари тортилиб, аҳоли тўлиқ тоза ичимлик суви билан таъминланди.
Газ таъминоти узлуксизлигини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Тумандаги 21882 та хонадоннинг 16 630 таси табиий газ билан таъминланган. Тоғли ҳудудларга табиий газ таъминоти етиб бормаган Чинор, Четсув, Кўксарой, Увак, Гулобод, Шодмалик, Алишер, Тут, Сусам ва Янгиҳаёт маҳаллаларидаги 1 952 та хонадонга йил бўйи суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилмоқда. Истеъмолчиларни табиий газ билан таъминлаш мақсадида жами 384 ГТН (ГРП) демонтаж қилиниб редукторлар ўрнатилди. Аҳолига қуз-қиш мавсумида узлуксиз, бир меъёрда табиий газ етказиб бериш мақсадида барча чоралар кўрилмоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |