2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Фориш туманидаги Президентнинг Халқ қабулхонаси жорий йилда мингдан зиёд мурожаатни ҳал қилди

Президентнинг Халқ қабулхоналари юртдошларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда алоҳида ўрин тутади. Шу боис ҳам халқимиз юртбошимизнинг эътиборидан мамнун.

– 2018 йилнинг ўтган ойлари давомида халқ қабулхонага жисмоний ва юридик шахслардан 1484 та ёзма ва оғзаки мурожаатлар келиб тушди, – дейди Ўзбекистон Республикаси Президентининг туманимиздаги қабулхонаси мудири Ўткир Маҳамматов. – Рўйхатга олинган мурожаатларнинг 1049 таси қаноатлантирилди. 597 нафар фуқарога муаммоларни ҳал этиш юзасидан тушунтиришлар берилди.

Муҳтарам Президентимиз бу муассасани халқманфаатини кўзлаб ташкил этгани айни ҳақиқат. Негаки, халқ қабулхонамиз туманимиз марказида, барча транспортлар қатнайдиган кўча бўйича, мурожаат қилувчилар топиши ҳам, келиши ҳам қулай жойда жойлашган. Шу йилдан бошлаб янги бинога кўчиб ўтдик. Кутиш зали, она ва бола, тиббиёт хоналари, соҳалар бўйича қабул бўлимлари замонавий мебел ва ахборот технологиялари билан жиҳозланган.

Халққабулхонасига мурожаатқилаётганларнинг аксарият муаммоси тегишли ташкилотлар томонидан ҳал этилмаган масалаларга доир. Ойлаб, йиллаб ҳал этилмаган муаммолар шу ерда ечим топишига, мамлакатимизда амалга оширлаётган ўзгаришлар самарасига бўлган ишончни янада мустаҳкамламоқда.

Туманда аҳолига якка тартибда уй-жой қуриш борасида оворагарчиликлар бўлаётгани, аукцион савдосида қатнашиш учун фуқаролар Жиззах шаҳрига харажат тортиб бориб келаётгани, айрим пули бор одамлар ерни аукционда олиб қиммат нархларда сотаётгани ва бу борада олиб сотарлик авж олгани юзасидан кўплаб фуқролардан мурожаатлар келиб тушганди. Туман ҳокимлиги ва халқ қабулхонаси масалани қатъий назоратга олиб, аукцион савдоларини айнан туманда ўтказишга эришди. Якка тартибда уй-жой қуриш учун барча маҳаллалар кесимида ер ажратиш кўпайтирилди ҳамда бу борадаги камчиликларга тўлиқбарҳам берилди.

– Якка тартибда уй-жой қуриш учун йиллар давомида ер ололмай келаётгандим, – дейди «Қўлба» маҳалласида яшовчи Ситора Мажидова. – Халққабулхонасига мурожаат қилгандим. Қисқа муддатда ер олиш юзасидан аукционда қатнашдим, уй-жой қуриш учун ер олишга муваффақ бўлдим. Адолатли тизимни йўлга қўйган Президентимиздан беҳад миннатдорман. Э.Камолов номли маҳаллада яшовчи Гулжаҳон Норматова, туман «Сувоқова» корхонаси ишчиси Уммат Эргашевлар ҳам мурожаатлари қонуний ҳал этилганидан миннатдор эканликларини изҳор этишди.

Халққабулхонасининг ташкил этилиши «Инсон манфаатлари – ҳар нарсадан устун» деган эзгу ғоянингқарор топишида муҳим аҳамият касб этмоқда. Жамиятда рўй бераётган янгиланиш ва ўзгаришлар, Президентимиз томонидан қўйилаётган талаблар халқ қабулхонаси ходимлари олдига турли вазифага янгича ёндашувни, ҳар бир раҳбардан одамлар дарди билан яшаш, уларнинг муаммоларини вақтидаҳал этиш, хато ва камчиликларга бефарқбўлмасликни талаб этмоқда.

Кундалик турмушда учрайдиган барча муаммоларни қабулхонага қилинган мурожаатлар рўйхатида учратиш мумкин. Уларнинг кўпчилиги жойларда давлат бошқаруви органлари, аҳолига хизмат кўрсатувчи ташкилотлар иш фаолиятидаги камчилик ва нуқсонларҳақида.

Қабулхона фаолият бошлаганидан буён фуқаролардан ишга жойлашишда ёрдам сўраб, табиий газ, электр энергияси, ичимлик сув таъминоти масаласида, алимент ундириш бўйича, суд қарорлари ижроси масаласида, уй-жой, ер участкалари ажратишга оид, соғлиқни сақлашга доир, пенсия ва нафақа масаласида, банклардан кредит ажратиш юзасидан мурожаатлар бўлди. Бу мурожаатларнинг аксарияти қисқа муддатда ҳал этилди. Вақт талаб этадиганлари эса тегишли ташкилотларга юборилиб, ижроси назоратга олинди.

Кўпчилик мурожаатлардаги масалалар жойлардаги тегишли идора, муассаса ва ташкилотларнинг ўзида ҳал этса бўладиган ишлардир. Ариза ва шикоятларни ўрганиш жойларда бошқарув ва хизмат кўрсатиш органлари, фуқаролар йиғинлари ўз вазифасини тўлиқ бажармаслиги ёки мурожаатларга эътиборсизлигини кўрсатмоқда. Халқ қабулхонасига тушаётган ариза ва шикоятлар Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»гиқонуни талабларидан келиб чиққан ҳолда кўрилмоқда.

Фуқароларнингҳақ-ҳуқуқларини ҳимоялаш, мурожаатлар ижросини таъминлаш бўйича яратилган янги тизим юртдошларимизда Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга дахлдорлик, эртанги кунга, адолатнинг қарор топишига бўлган ишончни янада оширмоқда.

Рашид КАРИМОВ

"Фориш тонги” газетаси

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар