2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Президент қарори амалда: аҳоли турмуш тарзи яхшиланмоқда

Жиззах вилоятининг барча шаҳар ва туманларида “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган хотин-қизлар бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Президентимизнинг жорий йил 2 майдаги “2023 – 2025 йилларда Жиззах вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори доирасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Ижтимоий кўмакка муҳтож хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий этилган “Аёллар дафтари” рўйхатидаги хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, уларнинг бандлигини таъминлашда “Менинг маҳаллам ишсизликдан холи ҳудуд” тамойили муҳим аҳамият касб этмоқда.

Жумладан, ушбу тамойил асосида Фориш туманида 2023 йилда “Аёллар дафтари” нинг 4-босқичига ижтимоий кўмакка муҳтож 2 минг 623 нафар хотин-қиз киритилди.

Улар билан олиб борилган манзилли ишлар натижасида жорий йилнинг ўтган олти ойи давомида 989 нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланди. 

Тадбиркорлик қилиш истагида бўлган 146 нафар эҳтиёжманд хотин-қизларга уларни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида тикувчилик, паррандачилик, маиший хизмат кўрсатиш, чорвачилик ҳамда бошқа йўналишлар учун 1 миллиард 345 миллион сўм тижорат банклари кредит маблағлари олиб берилди.

Ижтимоий ёрдамга муҳтож 1 ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган, боқувчисини йўқотган ҳамда қарамоғида ногирон фарзанди бўлган эҳтиёжманд хотин-қизларнинг 1 минг 400 нафарига 964 миллион 100 минг сўм бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди. 

Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 2 майдаги, юқорида номи зикр этилган ПҚ–146-сонли қарори ижроси доирасида бу каби хайрли ишлар туманда изчиллик билан амалга оширилиши давом эттирилмоқда. Булардан ташқари, туманда қурилиш, таъмирлаш, ободонлаштириш ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Жумладан, туманда жами 50 миллиард 874 миллион сўм маблағ ҳисобига 15 та объектда қурилиш таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Шундан, йўл инфратузилмаси бўйича 14 миллиард 253 миллион сўм, ичимлик сув таъминоти бўйича 15 миллиард 424 миллион сўм, маҳаллаларга янги бинолар қуриш бўйича 2 миллиард 26 миллион 500 минг сўм ўзлаштирилди. 834 миллион сўм маблағ ҳисобига “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 31-сонли умумтаълим мактабига 60 ўринли қўшимча бино, 18 миллиард 337 миллион сўм маблағ ҳисобига “Хонбанди” МФЙдаги 13 кўп қаватли уйга иситиш тизимларини ўрнатиш ишлари белгиланиб тўлалигича амалга оширилди.

Бугунги кунда, туманнинг Амир Темур номли МФЙ Кўҳнабозор қишлоғида 21 километр ичимлик сув тармоғи тортилиб, 5 та сув иншооти ўрнатилди. Мусоқул Оролов номли маҳаллада 20 километр ичимлик сув тармоғи тортилиб, 1 та артезиан қудуқ ковланди. Шунингдек, “Эгизбулоқ” МФЙда 8 километр, “Оқтепа”да 6 километр ичимлик сув тармоғи ва 2 та сув иншооти, “Осмонсой” МФЙда 2,5 километр ичимлик сув тармоғи ва 1 дона сув иншооти бунёд этилди.

Тумандаги “Оқтепа”, “Мустақиллик” ва “Қораабдол ота” МФЙлари учун янги маъмурий бинолар қурилиб фойдаланишга топширилди. Туманнинг Ойбек номли маҳалласида икки километрдан, “Ўзбекистон” маҳалласида 1,2 километрдан ортиқ, “Учма” маҳалласида 1,3 километр ички йўллар таъмирланиб, асфальт қоплама ётқизилди.

Айни кунда туманнинг Амир Темур номли маҳалласида электр энергияси тармоқларини реконструкция қилиш ишлари бошлаб юборилди. Бу маҳаллада 5,5 километр ҳаво тармоқлари янгиланади, 5 та трансформатор пункти, 132 та янги темир бетон электр узатгич ўрнатилади.
Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 2 майдаги “2022-2023 йилларда Жиззах вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори асосида тумандаги “Боғдон”, “Ўзбекистон”, Ойбек номли маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасидаги ишлар кенг қамровда олиб борилмоқда.
Фориш туманида мазкур қарор ижроси доимий назоратга олинган. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар