2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Республика ишчи гуруҳи анклав ҳудудларнинг муаммоларини ҳал этмоқда

Республика Ишчи гуруҳи томонидан Фарғона вилоятида ижтимоий-иқтисодий вазиятни ўрганиш ҳамда «Обод хонадон - обод кўча - обод маҳалла» мезонларини жойларда жорий этиш, аҳоли билан мулоқот ўтказиш бўйича ишлар давом этмоқда.

Президент маслаҳатчиси ўринбосари бошчилигида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Халқ қабулхоналарининг масъул ходимлари, 15 та республика вазирлик ва идоралари ҳамда вилоят, туман ва шаҳар секторлари, соҳавий ташкилотлар раҳбарлари мазкур фаолиятга жалб этилган.

Республика ишчи гуруҳининг навбатдаги манзили Фарғона вилояти Фарғона туманининг анклав ҳудуди ҳисобланган “Шоҳимардон” ва “Ёрдон” маҳалла фуқаролар йиғинлари бўлди.

Ушба 2 ҳудудда бугунги кунда 1,2 мингдан зиёд хонадон мавжуд бўлиб, 7 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади.

Ишчи гуруҳ ўрганишлари давомида олиб берилаётган қурилиш-ободонлаштириш ишлар, маҳаллабай тизими асосида аҳоли муаммолари билан ишлаш, ҳудудларда фаолият олиб бораётган МФЙ раиси, ҳоким ёрдамчиси, маҳалла фаоли, ёшлар етакчиси ва профилактика инспекторларининг фаолияти таҳлил қилиниб, мутасаддиларга керакли тавсиялар ва амалий кўмаклар берилди.

Хусусан, маҳаллалардаги ишсиз хотин-қизлар, ёшларга уларнинг қизиқишлари ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб, бандлигини таъминлаш мақсадида тикув машиналари, культиваторлар ва бошқа меҳнат ускуналарт олиб берилди.

“Шоҳимардон” МФЙ биносида ва “Ҳазрати али” зиёратгоҳида маҳаллардаги аҳоли вакиллари, ёши улуғ отахонлар ва ёшлар билан учрашув ўтказилди. Учрашувда бугунги кунда аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, ҳар оиланинг даромадини ошиши, йиллар давомида аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ўрганилиб, уларнинг ечими бўйича аниқ режалар ва молиявий манбалари белгилаб олинди.

Жумладан, яқин кунларда аҳолининг эхтиёжидан келиб чиққан ҳолда ўз тадбиркорликларини бошлаш, ўзини бандлигини таъминлаш ниятини билдирга фуқароларга маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг тавсиясига асосан субсидия ҳамда қатор имтиёзли кредитлар ажратиладиган бўлди.

Бундаш ташқари, анклав ҳудудларда фаолият олиб бораётган бешликнинг фаолиятини янада жадаллаштириш, ўзларига белгиланган вазифаларни сидқидилдан бажариш, туман, маҳалла миқиёсида ҳал этилиши мумкин бўлган муаммоларни жойида ҳал этиш чораларини кўриш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.

Ишлар давом этмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар