2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Газ таъминотида муаммо бўлмайди

Сурхондарё вилоятида янги уйлар барпо этилиши ва аҳоли сонининг ўсиб бориши табиий газга талаб ва эҳтиёжни йилдан йилга оширмоқда.

Масалан, ўтган йили 107 минг 389 истеъмолчи табиий газдан фойдаланган бўлса, жорий йилда уларнинг сони 129 минг нафарга етди.

Хонадонларга қишда ҳам “зангори ёқилғи”ни бир маромда, хавфсиз етказиб бериш учун газ тармоқлари ва газ тақсимлаш пунктларининг созлиги назоратдан ўтказилиб, таъмирлаш, реконструкция қилиш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Мутахассисларнинг фикрича, мамлакатимизда соҳани ривожлантириш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар одамларнинг эртанги кунга ишончини мустаҳкамлаб, уларнинг ҳаёт тарзига енгиллик олиб кириш ва қулайлик яратишга хизмат қилмоқда. Бу ишончни янада мустаҳкамлаш, куз-қиш мавсумида аҳолини узлуксиз табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлашда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни бартараф этиш йўлида олиб борилаётган кенг қамровли ишлар истеъмолчилар розилигига эришиш ҳамда тизим ривожида муҳим омил бўлаётир. 

Жумладан, “Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали ходимлари йил бошидан вилоятнинг энг чекка маҳаллаларидаги хонадонларда ҳам газ таъминоти ва унинг узлуксизлигини таъминлаш учун зарур чоралар кўрмоқда. Қиш кунлари газ босими меъёрдан пасайиши кузатилган ҳудудлар туман ва маҳаллалар кесимида таҳлил қилиниб, асосий сабаблари атрофлича ўрганиляпти. Чуқур таҳлил қилиниб, камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилаётир. Бу жараёнда газ тармоқлари ва газ тақсимлаш пунктлари қайта таъмирланиб, ҳудудда яшовчи аҳоли хонадонларида газ босими бир меъёрга келтирилмоқда. 

–Мисол учун, ўтган йили совуқ кунларда табиий газ яхши етиб бормаган Қумқўрғон тумани Боғаро маҳалласида 0,7 километр ер ости ўрта босимли газ қувури қайта таъмирланди, – дейди “Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали ахборот хизмати раҳбари Азиз Машрапов. – Худди шунингдек, Сариосиё тумани Феруз маҳалласидаги 0.344 километр ер ости ўрта босимли, Маданкон маҳалласидаги 0.156 километр ер ости паст босимли газ қувури, Термиз шаҳри Эски шаҳар маҳалласи Чоршанби Сафаров кўчасидаги 0.5 километр, Гулистон маҳалласидаги Олмазор кўчасида 0.6 километр ер ости, шу маҳалладаги Хоразм кўчасида 0.7 километр, Термиз тумани Янги ер маҳалласидаги 1.1 километр ер ости ўрта босимли газ қувурлари мукаммал таъмирланди. Бу ишлар 1 минг 200 дан ортиқ аҳоли хонадонида газ босими пасайиши билан боғлиқ муаммони бартараф этди. Сариосиё тумани Дўстлик ва Тортувли маҳаллаларида ер ости ўрта босимли газ қувурини реконструкция қилиш ишлари давом этмоқда. 

Президентимиз 2021 йил 1-2 июнь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида “Термиз” эркин иқтисодий зонаси ва Термиз шаҳри истеъмолчиларини бир маромда табиий газ билан таъминлаш учун Ангор тумани Баҳор маҳалласи ҳудудидаги “Қорақир” АГРСдан 38,9 километр масофага қувур ётқизиб, юқори босимли газ тармоғи қурилишини амалга ошириш юзасидан тегишли вазифаларни белгилаб берган эди. Шунга мувофиқ янги лойиҳани якунлаш учун “Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали қурилиш-монтаж бошқармаси ишчилари Ангор ва Термиз туманлари ҳудудидаги қумлоқ саксовулзорлар орқали юқори босимли газ қувурларини монтаж қилмоқда. 
Мутахассислар жорий йилда лойиҳанинг якунланиши Термиз шаҳри хонадонлари куз-қиш мавсумида ҳам табиий газ муаммосидан холи ҳудудга айланишини таъкидламоқда. 

–Қишнинг совуқ ва ёзнинг жазирама иссиқ кунларида бу ишни амалга ошириш ўз-ўзидан бўлаётгани йўқ, – дейди “Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали масъул мутахассиси Беҳзод Шайманов. – Бунинг учун катта маблағ ва тинимсиз меҳнат сарфланмоқда. Шу кунларда қурувчиларимиз диаметри 219 миллиметрли юқори босимга мўлжалланган газ қувурларини сифатли монтаж қилишни якунлашмоқда.

Эндиликда қувурларни бўяш ҳам ниҳоясига етказилиб, шаҳар тармоғига боғланади. 

Маълумотларга кўра, йил бошида Термиз шаҳрида 38 минг 396 хонадон табиий газдан фойдаланаётган эди. Бу йил Намуна ва Алишер Навоий маҳаллаларида 3,2 километр табиий газ тармоқлари янгидан тортилиб, истеъмолчилар сони 40 мингга яқинлашди. Бу ҳам термизлик газчиларнинг куз-қиш мавсумида аҳолини ишончли табиий газ билан таъминлашига масъулиятини янада оширди. 
Қуёшнинг иссиқ тафти аста-секин чекиниб, совуқ кунлар яқинлашмоқда. Вилоят газчилари изғиринли совуқ кунларда табиий газ таъминотида муаммолар юзага келмаслиги учун мавсумга тайёргарлик ишларини давом эттираётир. Бу ишларнинг режадагидек сифатли амалга оширилгани бўлғуси қиш фаслида маълум бўлади. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар