Давлатимиз раҳбарининг топшириғига асосан тузилган Республика ишчи гуруҳи ҳудудларда ўз фаолиятини давом эттирмоқда.
Қашқадарё вилоятида бўлган ишчи гуруҳ ижтимоий-иқтисодий вазиятни ўрганиш ҳамда «Обод хонадон», «Обод кўча» ва «Обод маҳалла» мезонларини жойларда жорий этиш, аҳоли билан мулоқот ўтказиш бўйича ишлар олиб борди.
Аҳоли мурожаатлари асосида аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида йўл, коммуникация тармоқлари, инфратузилма ҳолатини яхшилашга эътибор қаратилди.
Натижада 29,5 км ички йўлга шағал тўкилди ва асфальт ётқизилди. Аҳолига қўшимча 1 минг 774 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди. Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 327 дона темир-бетон таянчлар ўрнатилди. Иккита трансформатор пунктини тармоққа улаш ҳамда 11,29 км электр тармоқ тортиш ишлари бажарилди.
Ичимлик сувини яхшилаш борасида Қарши, Касби, Шаҳрисабз, Яккабоғ туманларида сув қудуқларига янги сув насослари, сув йиғиш ва узатиш иншоотлари, янги қувурлар тортилди.
Коммунал хўжалиги соҳасини яхшилаш мақсадида Қарши шаҳри, Нишон, Муборак туманларида кўп қаватли уйларнинг кириш, том, фасад қисмларида таъмирлаш ишлари олиб борилди, уйларнинг ертўлалари ҳам тартибга келтирилди.
Аҳоли орасида тадбиркорликни ривожлантириш учун тижорат банклари томонидан 3 минг 489 нафар фуқаро ва тадбиркорлик субъектига 133,6 миллиард сўм миқдорида кредит ажратилиши таъминланди.
Шунингдек, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан Китоб туманида ижтимоий ёрдамга муҳтож 360 нафар хотин-қизга “Аёллар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 237,6 миллион сўм моддий ёрдам пули олиб берилди.
Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги томонидан “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси” маблағлари ҳисобидан Қарши, Косон ва Китоб туманларидан 83 нафар фуқарога 349 миллион сўм миқдорида субсидия маблағи эвазига тикувчилик фаолиятини бошлаш учун тикув машиналари топширилди.
Республика ишчи гуруҳининг жойлардаги фаолияти давом этмоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |