Фарғона вилоятида Бешариқ ва Данғара туман Кенгашларининг сессиялари бўлиб ўтди. Депутатлар ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий аҳволни ва аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш бўйича Республика ишчи гуруҳи томонидан ўрганиш натижаларини муҳокама қилди.
Сессиялар ишида Олий Мажлис Сенати аъзолари, депутатлар, давлат ҳокимияти органлари, тегишли вазирликлар, идоралар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Таъкидланганидек, Республика ишчи гуруҳи томонидан Фарғона вилоятининг Бешариқ туманидаги 62 та маҳаллаларда уйма-уй юриш ҳамда ижтимоий ва бошқа объектларни ўрганиш давомида жами 2247 та муаммолар аниқланган эди. Уларни ҳал қилишда туман учун айниқса долзарб бўлган бандликни таъминлаш мақсадида Республика ишчи гуруҳи, вилоят ва туман ҳокимликлари мутасадди вакиллари иштирокида 200 нафарга яқин хотин-қизлар “Устоз-шогирд” анъанаси асосида турли касбларга қайта ўқитиш марказларига жалб этилиб, иш билан таъминланди.
Қиш мавсумини талофатсиз ўтказиш 220,5 минг нафар аҳоли истиқомат қиладиган Бешариқ тумани учун алоҳида долзарб ҳисобланади. Ишчи гуруҳ ва мутасаддилар томонидан аҳолини иссиқлик манбалари билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиб, фуқароларга суюлтирилган газ баллонлари ва бошқа турдаги ёқилғи тарқатилди.
Сессияда таъкидлаб ўтилганидек, Бешариқ туманидаги оилаларда ижтимоий маънавий муҳит барқарорлигини сақлашда тумандаги “Маҳалла”, “Нуроний” жамғармалари, Ёшлар иттифоқи, Хотин-қизлар қўмитаси, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари томонидан қатор ишлар амалга оширилди. Бунда энг аввало аҳолининг ижтимоий ёрдамга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш диққат марказида бўлди. Жумладан туманда 369 та турмуш шароити оғир бўлган аёллар рўйхатга олиниб, кам таъминланган, ногирон, ишсизлари тўғрисида маълумотлар базаси шакллантирилди. Ушбу рўйхат асосида хотин-қизларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди.
Халқ депутатлари Данғара туман Кенгаши сессиясида таъкидланганидек, ҳудуддаги 48 маҳалладан 12 тасида тоза ичимлик суви, электр таъминоти, ички йўлларнинг таъмирга муҳтожлиги аҳолини ўйлантирган асосий муаммолардир. Сессияда туман имкониятларидан келиб чиқиб ушбу муаммоларни ҳал қилиш борасида Ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди. Жумладан, муддат ва маблағ талаб этадиган муаммолар бўйича масъуллар белгиланиб, “Йўл харитаси” ишлаб чиқилгани, барча ўрганилган хонадон ва объектлар, муаммоли масалалар “hudud.gov.uz” дастурига киритилиб, маълумотлар базаси, фото ва видео материаллар тайёрланиб, сектор раҳбарларига тақдим этилгани қайд этилди.
Халқ депутатлари туман Кенгашлари сессияларида ҳудудларни ривожлантиришга доир бошқа муҳим масалалар ҳам кўриб чиқилди. Туманлардаги бўш турган бинолар, қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ер майдонлари ҳамда улар негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш коммунал хизмат кўрсатиш ва бошқа йўналишларда амалга оширилаётган ишлар юзасидан масъул шахсларнинг ахбороти эшитилди. Шунингдек, ҳудудларни комплекс ривожлантиришга доир вазифалар бажарилиши устидан парламент, депутатлар ва жамоатчилик назоратини таъминлаш чоралари батафсил кўриб чиқилди.
Депутатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2018 йил 13 августдаги Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солишни назарда тутадиган қарори ижроси ҳам таҳлил қилинди.
Сесияларда муҳокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |