2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Республика ишчи гуруҳи Жиззахда

Маҳалла аҳолисини жиноятчилик ҳақида хабардор қилиш, ҳуқуқий тарбияни йўлга қўйишнинг самарали механизмларини яратиш бўйича Олий суд раиси ўринбосари Икром Муслимов бошчилигидаги республика ишчи гуруҳи Жиззах вилоятида бўлди.

Ишчи гуруҳ аъзолари Жиззах шаҳри ҳамда Жиззах вилоятининг барча туманларидаги жиноятчилик сони ошган маҳаллаларда фуқаролар билан очиқ мулоқотлар ўтказди. Мулоқотларда туман ҳокими, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар масалалари  бўйича маслаҳатчилар, ёшлар етакчиси ва профилактика инспекторлари ҳамда ёшлар қатнашди.  

Ишчи гуруҳ аъзолари “қизил” ҳудудга кирган ҳар бир маҳалладаги фуқаролар билан жиноятчиликнинг олдини олиш, жамоатчилик назоратини кучайтириш борасида суҳбатлашиб, аҳолининг таклифларини ҳам эшитди.  

Маҳаллаларда ўтган мулоқотларда фаол бўлмаган ёшлар қаторида ўз касбининг устаси, юртимиз ва дунё миқёсида чемпион бўлган спортчилар борлиги маълум бўлди. Бирор фойдали касб билан банд бўлмаган ёшларнинг қизиқишидан келиб чиқиб, спортчиларга бириктириш, спорт тўгаракларига жалб этиш масалалари ҳам белгилаб олинди.  

Ишчи гуруҳнинг ҳудудлардаги мулоқотларида жиноятчиликка олиб борадиган ҳеч бир масала ва жиноят содир этиши мумкин бўлган ҳар бир шахс эътибордан четда қолмади.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар