“Обод хонадон”, “обод кўча, “обод маҳалла” дастурига мувофиқ Жондор туманидаги Далмунобод, Пешку туманидаги Дейча, Шофиркон туманидаги Қуйи Чуқурак ҳамда Когон туманидаги Сорғун маҳаллалари оғир ҳудуд сифатида белгилаб олинган.
— Бугунга келиб 642 та хонадон, 826 та оила ва уларда 3780 нафар аҳолисига эга маҳалламизда асосий “драйвер”, яъни тирикчилик манбаи дала-деҳқончилик ишлари ва чорвачилик ҳисобланади. Шу боис, ҳудудда экин ери 412 гектар бўлиб, шундан 321 гектари бунда фаолият юритаётган 6 та фермер хўжалиги тасарруфидаги экин майдони, қолгани томорқа еридир, — дейди “Қуйи Чуқурак” МФЙ раиси Жасурбек Насуллаев. — Албатта, қишлоқ жойида ўз томорқасига эга бўлган оила борки, сигир-бузоқ парваришлайди, товуқ боқади. Шу билан рўзғорда сут-қатиққа, гўшт ё тухумга бўлган эҳтиёж қопланади. Бироқ шунга қарамасдан, қишлоғимизда хорижга чиқиб ишлаб келаётган расман меҳнат мигранти 195 нафарни, ишсиз ўттиздан ошиқни ташкил этмоқда.
Одамларга яратиб берилаётган шарт-шароит, ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш борасида гап кетганда, маҳаллада таъмирталаб аҳволга келган қарийб 10 километр йўл қисмини талаб даражасига келтириш, жумладан, 2,5 километр йўл асосини тайёрлаб, шағал бостириш, 2,2 километр масофада пиёдалар йўлагини барпо қилиш, деярли 2,3 километр масофага ичимлик суви тармоғини тортиш, мавжуд гидроиншоотни мукаммал таъмирлаб ишга тушириш каби чора-тадбирларга жадал киришилган. Шу билан бирга, электр энергияси таъминотида кузатилаётган узилишларга барҳам бериш, трансформатор юкламаларини камайтириш мақсадида 4,5 километр масофадаги электр линиясини таъмирлаш, кабелларини янгилаш баробарида эскириб яроқсиз ҳолга келган 60 та симёғочни темир-бетон устунга алмаштириш, бу кўчаларга 30 та тунги ёритиш чироғини ўрнатиш каби ишлар давом эттирилмоқда.
Бугунга келиб туман электр тармоқлари корхонаси томонидан Қуйи Чуқурак маҳалласига 250 киловатт соат қувватига эга трансформатор, 100 киловатт соат қувватга эга қўшимча трансформатор ўрнатилиб, 2 километр масофадаги электр симлари кўрикдан ўтказилиб, созланган. Яна 20 тадан ортиқ таянч устунлар тўғирланиб, 5 километр узунликдаги тармоқ дарахт шохларидан тозаланган. Ҳудуддаги 5 та трансформатор жорий таъмирдан чиқарилиб, электр токи таъминоти ва ўтказувчанлиги яхшиланган.
Қолаверса, тегишли хизматлар, ободонлаштириш бошқармаси биргаликдаги саъй-ҳаракати натижасида ҳудудда 250 дан ортиқ хонадоннинг ташқи фасади тартибга солинган, 2 километр масофадаги ариқ-зовур тозалангани ҳолда дарахтлар буталиб, шакл берилган ва оқланган. Мухтасар айтганда, юқоридаги саъй-ҳаракатларнинг барчаси аввало «Қуйи Чуқурак”да одамлар оғирини енгил қилиш, уларнинг ҳеч кимдан кам бўлмаган турмуш кечиришлари, эртанги кунга ишонч билан қадам ташлашлари учундир.
Ҳудудда амалга оширилаётган ишлар билан танишиш, мавжуд муаммоларга ўз вақтида ва сифатли ечим топиш мақсадида Президент маслаҳатчиси биринчи ўринбосари Қаҳрамон Сариев бошчилигидаги республика ишчи гуруҳи вакиллари мазкур маҳаллада бўлиб ўрганишлар олиб борди. Маҳалла инфратузилмаси, аҳолининг тоифалари бўйича маиший-ижтимоий шарт-шароитлари атрофлича ўрганилди. Мутасаддиларнинг ахборотлари тингланди. Шунингдек, Президент маслаҳатчиси биринчи ўринбосари Қаҳрамон Сариев оқсоқоллар ва аҳоли вакиллари билан суҳбатда бўлди. Ўрганишлар натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |