2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сурхондарёда аҳоли мурожаатларига масъулиятсизлик билан қараган 15 га яқин масъул вазифасидан озод этилди

Шунингдек, 4 нафарини ойлик иш ҳақидан жаримага, 8 нафари “ҳайфсан” интизомий жазосига тортилиши белгиланди.

Сурхндарё вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида секторлар, ҳоким ўринбосарлари, ташкилот ва бошқармалар раҳбарлари ҳамда ҳудудий студиялардан алоқадор масъуллар иштирокида қатор масалалар муҳокамасига бағишланган “Ҳокимлик соати” ўтказилди.

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Йиғилишда ижро интизоми, фуқаролар мурожаатлари ижроси, ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш, коммунал тўловларни ундириш масалалари ҳамда журналист ва блогерлар томонидан кўтариб чиқилаётган жойлардаги муаммо ва мурожаатлар ижроси таҳлил қилинди. Ҳар бир масала юзасидан масъуллар ҳамда ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботи тингланди.

Фуқаролар мурожаатлари ижроси ҳамда кўтарилаётган муаммоли масалаларни ҳал этишда сусткашликка йўл қўяётган, юклатилган вазифаларга бефарқлик билан қараган вилоят ва ҳудудий даражадаги раҳбарлар ҳамда масъулларнинг 14 нафарини эгаллаб турган вазифасидан озод этиш, 4 нафарини ойлик иш ҳақидан жаримага, 8 нафари “ҳайфсан” интизомий жазосига тортилиши белгиланди. Шунингдек, айрим туманлар ҳокимлари расман огоҳлантирилди.

Вилоят раҳбари кун тартибидаги ҳар бир масала юзасидан аниқланган камчиликларни бартараф этиш, мурожаатлар ижросини қатъий назорат остида бажарилишини таъминлаш, ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш, марказлашган иситиш тизимини жорий этиш ишларини бир ҳафта муддатда якунига етказиш юзасидан топшириқларни белгилаб берди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар