2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ободликка юз тутаётган манзиллар

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Республика ишчи гуруҳи, Халқ қабулхоналари бошчилигида мамлакатимизнинг барча вилоятларида кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, ана шундай манзиллардан бири Сурхондарё вилоятидир. “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонларига кўра вилоятнинг энг олис ва чекка ҳудудлари ҳисобланган Бойсун туманидаги “Дуоба”, Шўрчи туманидаги “Хушчекка”, Музработ туманидаги “Боғи эрам” ҳамда Узун туманидаги “Янги йўл” маҳаллаларида бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

Ҳозирда ушбу МФЙларда 2526 та хўжалик мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бири Республика ишчи гуруҳи масъуллари томонидан ўрганилди. Аниқланган муаммолар асосида маҳалла кесимида “Йўл хариталари” тузилди ва камчиликларни бартараф этиш бўйича ишлар бошлаб юборилди.

Жумладан, маҳалла инфратузилмасини яхшилаш мақсадида 25 та кўчада “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан, 2,8 км асфальт, 57,1 км йўл шағал, 808 м2 пиёдалар йўлаги барпо этилди. 2 км узунликдаги янги электр тармоғи тортилди, 2 та янги трансформатор ўрнатилиб, 12 таси таъмирланди, 112 та симёғоч устунларни бетон устунларга алмаштирилди, 101 та янги қўшимча темир-бетон устунлар ўрнатилди. 5,7 км узунликдаги янги ичимлик суви тармоғини тортилди.

Аҳоли мурожаатига кўра 712 та хонадонга қўшимча 259 тонна кўмир, 353 та хўжаликка суюлтирилган газ баллонларини етказиб берилди.

Ўта оғир шароитда яшаётган, уй-жойи таъмирталаб бўлган 297 та оиланинг турар жойлари бепул жорий ва капитал таъмирлаб берилди. Ижтимоий ҳимояги муҳтож, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”даги 53 нафар фуқарога 119 млн. сўмлик турли ёрдамлар кўрсатилди.

Бундан ташқари, 71 нафар фуқарога 728 млн. сўм имтиёзли кредит, 29 нафарга 116 млн. сўмлик субсидия олишига кўмаклашилди.

Аҳоли саломатлигини яхшилаш мақсадида 2887 нафар шахс тиббий кўрикдан ўтказилди. Кўрик натижасига кўра уларнинг 36 нафарига даволаниш учун ордер берилди. Жисмоний имкониятлари чекланган 5 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси, 94 нафарига бепул дори-дармон воситалари, 8 нафарига тикув машинаси ва 3 нафар фуқарога асбоб ускуналар ва меҳнат қуроллари олиб берилди.

Маҳаллаларда маънавий-маърифий муҳитни яхшилаш мақсадида жойларда 745 та турли тадбирлар ташкил этилди. Жумладан, китобхонликни тарғиб қилиш тадбирлари, спорт мусобақалари, “Уч авлод учрашувлари”, маданий тадбирлар ва ҳ.к.

Республика ишчи гуруҳи фаолияти давом этмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар