Қоракўл тумани марказидаги амфитеатр атрофида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида кузги кўчат экиш ишлари бошлаб юборилди.
Тадбирда туман ҳокими Хуршид Тоҳиров сўзга чиқди.
Азалдан кўчат экиб, боғ яратиш халқимизга хос эзгу амал экани, шу боис мазкур хайрли ишларда нуроний отахону онахонлар бош-қош бўлиб, ёшларни бунёдкорлик тадбирларида фаоллик кўрсатишга ундаши таъкидланди.
Сўзга чиққан нуроний отахонлар ҳам “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси туман маркази ва қишлоқларимизнинг яшилликка бурканишига катта ҳисса қўшишини уқтирди.
Шундан сўнг тадбир иштирокчилари томонидан эзгу ниятлар билан 2000 тупдан зиёд шумтол, заранг, қайрағоч, садақайрағоч, япон сафораси, катальпа ва арча кўчатлари агротехник қоидаларга амал қилиниб, сув ва маҳаллий ўғит солинган ҳолда ўтқазилди.
Маълумот учун: белгиланган режага асосан туманда 2023 йил куз мавсумида 606,7 минг дона манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари экиш назарда тутилган. Ушбу тадбирларни мувофиқлаштириш учун туман ҳокимлигида алоҳида штаб ташкил қилинган.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |