«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида Андижон вилоятида кўчат экиш, яшил ҳудудларни барпо этиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида жорий йил куз мавсумида вилоятда 6 миллион 550 минг туп мевали, манзарали дарахт кўчати ҳамда қаламча экилиши режалаштирилган.
Жумладан, экиладиган кўчат ва қаламчаларнинг 48,2 минг тупи умумфойдаланадиган автомобиль йўллари ёқасига, 2 миллион 367,6 минг тупи қишлоқ хўжалиги ерларининг муҳофаза ҳудуди барпо этиладиган ерларга, 132,5 минг тупи ўрмон фонди ерларига, 129,8 минг тупи ижтимоий соҳа муассасалари – олий ўқув юртлари, мактабгача ва мактаб таълими, шунингдек, соғлиқни сақлаш муассасалари ҳудудларига, 240,8 минг тупи корхона, ташкилотлар, хизмат кўрсатиш муассасалари ҳудудларига, 351,3 минг тупи туман ва шаҳарлар ободонлаштириш бошқармалари тасарруфидаги ҳудудларга ҳамда 2 миллион 135,4 минг тупи маҳаллалар ҳудудларига, 1 миллион 128 минг тупи боғ, ток ва тутзорлар барпо этиладиган ҳудудларга, 1 минг тупи вазирлик ва идора боғларига, 5,7 минг тупи вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари боғлари ҳудудига ва 10,2 минг тупи атроф-муҳитга таъсир хавфи бўлган йирик саноат корхоналари ва уларга туташ “яшил белбоғ” ҳудудларига экилиши кўзда тутилган.
“Яшил макон” лойиҳаси доирасида кўчат экиш жараёнида ҳудудларга вилоятнинг иқлим шароитига мос келувчи арча, павлония, каштан, қайрағоч, қарағай, чинор, япон сафораси, терак, узум, шумтол сингари 34 турдаги мевали ва манзарали кўчатлар экилиши белгиланган.
– Кўчат экиш, боғ яратиш, хайрли ва савобли иш, – дейди “Нуроний” уюшмаси вилоят бўлими раиси Ўктамжон Охунов. – Шу боис ҳам, кўчат экиш, ҳудудларни яшил маконга айлантиришдек хайрли ишда каттаю кичик фаол иштирок этмоқда.
Ўтган йилги тажрибалардан келиб чиқиб, вилоятда 8,5 миллион донадан зиёд мевали, манзарали дарахт ва бута кўчати, қаламчалар захираси яратилмоқда. Уларнинг 2,5 донаси Андижон давлат ўрмон хўжалиги ер майдонларида, 6 миллион донаси эса вилоятдаги кўчатчиликка ихтисослаш-тирилган фермер хўжаликлари, хусусий тадбиркорлар ҳамда аҳоли хонадонларида етиштирилмоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |