Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳудудларда мевали ва манзарали кўчат экиш ишлари мана бир неча йилдирки, анъанага айланди.
Бунинг натижасида катта йўл ёқалари, бўш турган ерлар боғ-роғларга айланмоқда. Яхшидан боғ қолади, дейди доно халқимиз. Бугун “яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида барча ташкилотлар вакиллари қалб амри билан иштирок этмоқда. Бир донадан бўлсада ниҳол экишга ҳаракат қилмоқда.
Таъкидлаш лозимки, лойиҳа доирасида Қашқадарё вилоятида кузги дарахт экиш мавсуми жадал суръатларда бормоқда. Унга кўра, вилоятда мавсум давомида 6 миллион 947 минг туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиш режалаштирилган бўлиб, барча туманларда режани амалга ошириш борасидаги ҳаракат қизғин давом этмоқда. Жумладан, Чироқчи туманида ҳам бу борадаги ишлар жадал суратларда давом этмоқда.
Туманда кўчат экиш ишларида барча бирдек қатнашаётганига гувоҳ бўлдик. Аҳамиятлиси, лойиҳа доирасида ташкил этилаётган боғлар ораларида тўқсонбосди экинлар экиш ҳам йўлга қўйилиб, эгатлар ҳудуддаги эҳтиёжманд фуқароларга бўлиб берилмоқда.
– Президентимизнинг “яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Чироқчи туманида туман ИИБ бўлими ташаббуси билан қарийб бир гектар жойда ташкил этилган боққа мевали дарахт кўчатлари экиляпти, – дейди Чироқчи туман ИИБ бўлими бошлиғининг ўринбосари, майор Алишер Ҳусанов. – Бу боғимизга 450 туп кўчат экяпмиз. Бошқа ҳудудда ҳам боғимиз бор. У ерга 600 туп кўчат экишни мўлжаллаганмиз. Экилган кўчатларнинг умумий назоратини қиламиз. Боғ ораларига пиёз, саримсоқ пиёз каби тўқсонбости экинлари экилиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли вакилларига ва ҳудуддаги уюшмаган ёшларга бўлиб берилади. Шу орқали уларнинг бандлиги таъминлади, ҳам даромадга эга бўлади.
– Бутун республикамиз бўйлаб давом этаётган кўчат экиш ишларидан биз ҳам четда туришни истамадик, – дейди Чироқчи тумани ФВБ бошлиғи Анвар Мўминов. – Шу боис туман раҳбариятидан ер ажратишини сўраб бир гектар жой олдик. Шу ерда мўъжазгина боғ ташкил қилиб, минг тупдан зиёд мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилмоқда. Уларнинг орасига тўқсонбости экинлари ҳам экилади ва кам таъминланган аҳолига бўлиб берилади. Ташкил этилган боғдаги кўчатларнинг эртага барқарор ўсиши ва парвариши доимий назоратимизда бўлади.
Ўн йилдан ортиқ мактабда фаррош бўлиб ишлаб келаётган Шафоат Ҳайдаволова мактаб ҳудудида ташкил этилаётган боққа ўз ҳиссаси қўшаётганидан хурсанд бўлиш билан бирга боғ эгатларидан ҳам унумли фойдаланмоқда.
– “Яшил макон” лойиҳаси доирасида мактаб ҳовлисида ҳам боғ ташкил қилинмоқда ва унинг орасидан бизга ҳам жой ажратилди, – дейди Шафоат Ҳайдаволова. – Шу ерга пиёз ва саримсоқ пиёз экдик. Ҳосилдан олинадиган даромад ўзингизга, деб айтишди. Бундан жуда хурсанд бўлдим. Ҳар куни мактабга ишга келамиз. Бўш вақтимизда экинларни парвариш қиламиз.
Бир сўз билан айтганда, туманда бўш турган ерларга мевали ва манзарали кўчатлар экиш, ва бу орқали келгусида туманни яшилликка буркаш нияти барчанинг қалбига бирдек сингган.
Маълумот учун: туманда “яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 375 минг тупдан ортиқ мевали ва манзарали кўчатлар экиш мўлжалланган. Улар асосан автомобил йўллари ёқаларига, фермер хўжаликларининг дала майдонлари четларига, ўрмон фонди ерларига, таълим муассасалари ҳамда ташкилот ва идоралар ҳовлиларига экилади.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |