2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Тикланаётган ҳуқуқлар: аҳолининг муаммоли масалалари ва мурожаатлари қандай ҳал этилмоқда?

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан тузилган Республика ишчи гуруҳининг навбатдаги оммавий қабуллари Самарқанд вилоятининг Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳарлари, Тайлоқ ҳамда Пайариқ туманларида ўтказилиб, мулоқотлар давомида суд-ҳуқуқ масалаларида аҳолини қийнаб келаётган муаммоларга ечим изланди ва бартараф этиш чоралари кўрилди.

Республика ишчи гуруҳи маълумотларига кўра, қабуллар давомида 142 нафар фуқаронинг мурожаати кўриб чиқилган, ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, асослилари жойида ижобий ҳал этилган.  

Жиноят ишлари бўйича судлар томонидан ўтказилган сайёр тартибдаги суд жараёнларида тақдимнома ва илтимосномалар асосида озодликдан маҳрум қилиш ва ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган 70 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинган ҳамда 19 нафар маҳкумнинг ўталмай қолган жазоси енгилроғи билан алмаштирилди.

Вилоят прокуратура органлари томонидан ҳам жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари атрофлича кўриб чиқилди. Каттақўрғон шаҳри ҳамда Тайлоқ туманида ўтказилган сайёр қабулда 50 нафардан ортиқ фуқаро йиллар давомида ўзини қийнаб келаётган алимент ундириш, кредит тўлови, фирибгарлик, ишсизлик, оилавий келишмовчилик, суд қароридан норозилик каби масалалар бўйича масъулларга мурожаат этишди.

Масалан, Пастдарғом тумани Эски Жума маҳалласида яшовчи З.Қўлдошева ипотека кредити олиб, айни пайтда ишсизлиги туфайли уни тўлай олмаётгани, уйи эса онлайн аукцион савдога чиқариб юборилгани, қолаверса, Россия Федерацияга чиқиб кетган собиқ турмуш ўртоғи алимент тўловини амалга оширмаётганидан шикоят қилиб, амалий ёрдам сўради.Унинг мурожаати батафсил ўрганилиб, қарзини тўлаш, алиментини ундириш, ўзини эса ишга жойлаштиришда амалий ёрдам бериладиган бўлди.

Каттақўрғон шаҳрида яшовчи М.Тожиева ва Н.Ориповалар эса тижорат банкидан тикув машинаси сотиб олиш учун олган кредит маблағларини нақдлаштириб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатгани боис уларнинг бу хатти-ҳаракати судда кўриб чиқилган. Кредит маблағларини тўланганлиги сабаб жиноят ишининг уларга тегишли бўлган қисмини тугатишни сўраб прокуратура масъулларига мурожаат қилди ва бу қаноатлантирилди.

Ички ишлар идоралари масъуллари билан мулоқотларда фуқароларни қийнаб келаётган суриштирув, тергов, ишга тиклаш ва кириш, ходимларнинг ноўрин хатти-ҳаракатидан норозилик каби кўплаб масалаларга ечим топилди.

Масалан, Р.Янгибоев ички ишлар бошқармаси бошлиғига автомашина олди-сотдиси бўйича муаммоли ҳолатда қонуний ечим топишда кўмак сўраган бўлса, Д.Одилова ҳимоя ордери олиш, З.Турсунов эса муддатидан олдин пробация назоратидан чиқариш юзасидан мурожаат қилди. Ҳар бир мурожаат ўрганилиб, қонуний ҳал этиладиган бўлди.

Адлия идоралари масъулларининг фуқаролар учун ўтказган қабуллари давомида эса бандлик, тадбиркорлик, ер-мулк, уй-жой, солиқ тўловлари ҳамда никоҳни қайд этиш билан боғлиқ муаммолар бўйича мурожаатлар келиб тушди.

Масалан, О.Жўраев ва З.Очилов узоқ йиллар мобайнида фойдаланилмаган меҳнат таътиллари, ишдан ноқонуний бўшатилгани, Ҳ.Рўзиева 16 йилдан бери ижарада яшаши, фарзандларига алимент ундира олмаётгани, ижтимоий уй олишда ёрдам бериш, Р.Норматова ноқонуний қурилиш билан боғлиқ муаммо юзасидан, Х.Эралиева эса ҳомиладорлик туғруқ таътилидан қайтгач, ишга тикланмаётганидан норози бўлиб ёрдам сўради. Барча масалалар масъуллар иштирокида ўрганилди ва ечим топилди.

Самарқанд вилоятида ўтказилган оммавий қабулларда солиқ, божхона идоралари масъулларига асосан тадбиркорлик фаолиятига рухсат олиш, маҳсулотлар экспорти, солиқ қарздорликларини тўлаш масалаларидан мурожаатлар келиб тушди.

Айтайлик, Пастдарғом туманинг “Юқори Боғонали” МФЙда яшовчи бир неча нафар фуқаро солиқ тўловлари бўйича муаммо юзага келганлиги ва уни қонуний ҳал этилиши учун вилоят солиқ бошқармаси раҳбарига мурожаат этди. Ушбу масала ўрганилиб, муаммо шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди.

Самарқанд вилоятида суд-хуқуқ масалалари бўйича ўтказилган мулоқотлар давомида 519 нафар фуқаронинг 533 та масаласи кўриб чиқилди. Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди, ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар