Эзгу ташаббусга кўра, юртимиз бўйлаб “Обод хонадон–обод кўча–обод маҳалла” тамойили асосида кенг кўламли қурилиш–бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.
Бу борада Фарғона вилоятининг Ёзёвон, Риштон, Фурқат ва Ўзбекистон туманидан биттадан маҳалла танлаб олиниб, қисқа вақт мобайнида ҳудудлар қиёфаси бутунлай янгича қиёфада намоён бўлишига эришилди.
Ўзбекистон туманининг “Шакаробод” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам “Обод хонадон–обод кўча–обод маҳалла” тамойили бўйича олиб борилган ишлардан аҳоли жуда ҳам мамнун. Боиси қисқа даврда маҳалла замонавий шаҳарчага айланиб, муҳташам кўринишга келтирилди.
— Бундай эътибор ва рағбат инсоннинг яшашга, ҳаётга муносабатини буткул ўзгартириб, эртанги кунга бўлган ишончни юксалтиради, — дейди “Шакаробод” МФЙ раиси Баҳодир Ўринов. — Шу сабабли, бугун қайси маҳалладош билан ҳамсуҳбат бўлманг, энди қадрдон масканда яшашнинг завқи бошқача бўлаётганини таъкидламоқда.
Айни жараёнда 4 миллиард 700 миллион сўмдан зиёд маблағ сарфланиб, ҳудуддаги 14 та кўча, 520 та хонадон, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда инфратузилма хизматлари замонавий мезонлар асосида таъмирланди. Ўрганишлар жараёнида маҳалладаги 42 нафар ишсиз доимий иш ўрни билан таъминланган бўлса, уларнинг 4 нафарига имтиёзли кредит ажратиб берилди. Эҳтиёжманд 10 хонадон уйи ҳомийлар кўмагида таъмирдан чиқарилди. Маҳаллада янги иш ўринлари яратиш мақсадида янгидан 2 та тадбиркорлик субъекти ишга туширилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |