Наманганда қиш мавсумини яхши ўтказиш учун аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектлари ҳозирланмоқда. Коммунал тармоқлар қайта кўриб чиқилиб, иссиқлик корхоналари модернизация қилинмоқда.
Наманган вилоятининг Давлатобод туманида жойлашган “Иссиқлик манбаи” давлат корхонасига қарашли умумий қуввати 56 МгВт бўлган марказий қозонхона томонидан 152 та кўп қаватли уйдаги 7 минг 592 та хонадон ва 22 та ижтимоий соҳа объектига иссиқлик таъминоти етказиб берилади.
2023-2024 йил куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш учун мазкур тўртта қозон шай ҳолатга келтирилиб, кўп қаватли уйлардаги иссиқлик тақсимлаш пунктлари босимли сув ёрдамида синовдан ўтказилди.
– Замонавий талаблар асосида такомиллаштирилган “РК-1” қозонхонасининг бир қатор афзалликлари бор. “Ёпиқ тизим” усулида ер остига ётқизилган 29,5 километр масофадаги иссиқлик тармоғи махсус ҳимоя қатлами билан қопланган ва замонавий ахборот технологиялари воситасида тизимли ишлайди ҳамда назорат қилинади, – дейди “Иссиқлик манбаи” давлат корхонаси раҳбари Адҳамжон Тожибоев. – Ҳар бир уйга махсус иссиқлик тақсимлаш қурилмаси ўрнатилган. Қаерда носозлик юзага келса, бу ҳақида автоматик тарзда операторлик пунктига хабар йўлланади. Россиядан келтирилган қувурларга ишлаб чиқарувчи томонидан 50 йилга кафолат берилган.
Иситиш мавсумида табиий газ сарфи 11 616 853 м3ни ташкил қилади. Бошқача айтганда, 16,67 миллиард сўм маблағ тежалади. Энергия самарадорлик 56,9 фоиздан 95 фоизга ортиб, иссиқликни йўқотиш кўрсаткичи 35 фоиздан 3,5 фоизга ҳамда мос равишда тармоқларни таъмирлаш 80 фоизга камаяди. Атроф-муҳит мусаффолигига зарар етказилмаслиги ҳам диққатга молик.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |