Бугун «Узунқудуқ» овул фуқаролар йиғини Узунқудуқ овулида «Обод қишлоқ» давлат дастури доирасида олиб борилган ишлар ниҳоясига етказилиб, ўнлаб ижтимоий соҳа объектлари фойдаланишга топширилди.
Катта тантана билан нишонланган маросимда Навоий вилоят ҳокими ўринбосари Ғофур Мусурмонов, Навоий вилоят Маҳаллалар кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Нормурод Исоқов, Учқудуқ туман ҳокими Соли Хамроев ҳамда қатор корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари билан биргаликда кенг жамоатчилик вакиллари овул аҳолиси ва ёшлари иштирок этдилар.
Юртбошимизнинг 2018 йил март ойидаги қишлоқ аҳоли пунктларининг меъёрий қиёфасини тубдан янгилаш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш ҳамда шу асосда аҳолининг турмуш маданиятини юксалтириш мақсадида «Обод қишлоқ» дастури тўғрисидаги фармони ва қарори қабул қилинган эди.
Мазкур ҳужжатлар республикамиздаги кўплаб қишлоқ ва овуллар ҳаётига янги эпкин, янги нур олиб кирди. Жумладан, Учқудуқ тумани Узунқудуқ овулида ҳам узоқ йиллардан бери тўпланиб қолган бир талай муаммоларга ечим топилди.
Ҳудудда «Обод қишлоқ» давлат дастурини амалга оширишга оид туман ҳокимини қарори қабул қилинди. Унга кўра, махсус штаб тузилиб, корхона ва ташкилотларнинги мансабдор шахслари, секторлар раҳбарлари, жамоатчилик вакилларидан иборат комиссия аъзолари мавжуд ҳолатни тўла ва атрофлича ўрганган ҳолда вазиятни тубдан яхшилаш мақсадида маҳаллий йўл харитаси тузилиб, вазифалар белгилаб олинди.
Дастурни амалга ошириш доирасида овулдаги қишлоқ врачлик пункти 100 млн. сўм, овул фуқаролар йиғини биноси 75 млн. сўм, маданият уйи 250 млн. сўм, овул ҳаммоми 55 млн. сўм, бозор қурилиши учун 118 млн. сўм маблағ сарфланди. Шунингдек, 134 млн. сўм эвазига марказий кўчага тунги чироқлар, эстетик завқ берувчи турли хил ёритгичлар ўрнатилди. 3,5 км. тоза ичимлик суви тармоғи 85 млн. сўм сарфланиб жорий таъмирдан чиқарилди. Овул марказидан ўтувчи йўлнинг қурилишига 1 млрд. сўм сарфланди.
Айниқса, овулга кираверишда "Узунқудуқ” стелласи барпо этилгани, чор-атрофи ободонлаштирилиб, брусчаткалар тўшалгани, тунги чироқларнинг ҳар хил товланиб туришидан овул аҳолиси, ёшлари хурсандчилигини изҳор этдилар. Бу мақсадларга 35 млн. сўм маблағ сарф-харажат қилинди.
Халқимизда «Бозоринг билан мозорингни обод тут» деган ҳикматли сўз бор, дастур доирасидаги ишларда овул мозори ҳам эътибордан четда қолгани йўқ. Овул қабристони қарийб, 100 млн. сўм маблағга таъмирланди, бу ерда зиёратчилар учун қулайликлар яратиш мақсадида таҳоратхона ва айвон қурилиб фойдаланишга топширилди.
Ҳозирда 6-сонли умумий ўрта таълим мактабига 850 млн. сўм эвазига 60 ўринли қўшимча бино, 9-сонли «Балдирған» мактабгача таълим муассасаси қарийб 2 млрд. сўм маблағ ҳисобидан янгидан қурилмоқда.
Ҳа, бугун Узунқудуқ овулидаги ўнлаб ижтимоий объектлар қиёфаси тубдан ўзгарди. Эътиборлиси, овулдаги 80 дан ортиқ хонадон фуқаролари обдончилик ишларида фаол иштирок этди. Мақсад ўз уйининг ободлиги саришталиги бўлса, обод овул – обод масканни тезроқ барпо этиш бўлди. Улар меҳнати билан барча уйлар таъмирланди, том қисми таъмирдан чиқарилди. Эски яроқсиз шиферлар янгисига алмаштирилди. Фасад қисми кўркамлашиб, «Обод қишлоқ» дастури эпкини қизилқумнинг олис овулларига ҳам етиб келганлигини билдиряпти.
Халқимизда, «Ободлик кўнгилдан бошланади» деган ҳикматли ибора бор. Дарҳақиқат, маънавий-ахлоқий фазилатларга бой, меҳр-оқибат, саховат, аҳиллик ва тинчлик-тотувлик каби инсонийлик мезонлари билан уйғунлашган ҳар бир жой ободлик ва фаровонлик, тараққиёт ва юксалишга юз тутади.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |