2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Яхши яшаш учун ҳаракат, интилиш зарур

“Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Обод кўча”, “Ободон хонадон” тушунчалари кейинги пайтда ҳаётимиздан мустаҳкам ўрин олди. Шу номдаги дастурлар, ташаббуслар юртимиз бўйлаб кенг қулоч ёзди. Давлат ва ҳудудий дастурлар энг қуйидан, маҳалла ва қишлоқлар инфтратузилмаси, одамлар ҳаёт даражасидан келиб чиқиб шакллантирилмоқда.

“Ташаббусли бюджет”нинг йўлга қўйилиши билан бу ишларда аҳолининг ташаббуслари ва фаол иштироки ҳал қилувчи рол ўйнамоқда. Раҳбарлар ҳам ҳудуд ривожи билан боғлиқ режа ва мақсадларни аҳолининг фикрларини инобатга олган ҳолда, улар билан бамаслаҳат тузмоқда. Бундай муносабат давлат ҳокимияти органлари ва халқ ўртасидаги ишончни мустаҳкамлаяпти, муаммо ва масалаларга ўз вақтида ечим топишга хизмат қиляпти.

Жорий йилнинг июнь ойида Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов Ургут тумани Баҳрин маҳалласидаги Қўрғонча қишлоғида бўлиб, ҳудуд инфратузилмаси ва аҳоли турмуш тарзи билан танишган эди. Қишлоқ аҳли билан суҳбат давомида вилоят ҳокими ҳудудда ободонлаштириш ишларини олиб бориш бўйича ўз тавсияларини билдириб, ички йўллар ҳокимлик кўмагида асфальт қилиб берилишини айтганди.

– Қишлоғимизда икки минг нафардан зиёд аҳоли яшайди, – дейди Қўрғонча маҳалласида яшовчи меҳнат фахрийси Абдизоҳир Зиёев. – Вилоят ҳокими ташаббуси билан қишлоғимизда ободонлаштириш, қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб бориш учун 870 миллион сўм маблағ ажратилди. Натижада қарийб 1,5 километрга яқин ички йўлларга асфальт ётқизилди. Шунингдек, 1991 йилда жамоа хўжалигимиз марказида – Кенагас маҳалласида Алишер Навоий таваллудининг 550 йиллиги муносабати билан ўрнатилган улуғ мутафаккир ҳайкали атрофи туман ҳокимлиги кўмагида обод қилинди.  

Бу хайрли ишларда қишлоқ аҳли ҳам фаол иштирок этдиДавлат томонидан шунча имконият, қулайлик яратиб берилаётганидан руҳланган қўрғончаликлар ўз яшаб турган жойларини яна ҳам обод қилишга ҳисса қўшди. Хусусан, ободонлаштириш ва қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида саховатли тадбиркорлар томонидан 450 миллион сўм маблағ ажратилди. Бунинг эвазига қишлоққа кириш қисмидаги кўприк таъмирланди. Марказий кўчада 86 та тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди, қабристон атрофи 800 метр девор билан ўралди. Шунингдек, 180 метрли айвон қурилди. Айни пайтда бу эзгу ишлар давом эттирилиб, қишлоқдаги нуронийлар чойхонаси таъмирланмоқда. Бу ерда кўркам боғ ташкил этиляпти.

– Умумманфаатига хизмат қиладиган ишлар ҳамжиҳатликда бажарилса, одамларни бир-бирига яқинлаштиради, меҳр-оқибатни мустаҳкамлайди, – дейди Абдизоҳир Зиёев. – Одамлар аҳил-иноқ, оқибатли бўлган жойда барака бўлади. Ҳамма ишни давлат қилиб бериши керак, деб қараб ўтириш ярамайди. Мана, вилоятимиз ҳокими қишлоқни обод қилиш бўйича ҳаракатларни бошлаб берди, йўлимиз равон бўлди. Қолган ишларни яна ҳокимият зиммасига ташлаб ўтирсак бўлмасди-да. Эл – катта куч, ҳамма ишни бамаслаҳат, биргаликда амалга оширишга киришгандик, қишлоғимиз обод бўлиб қолди. Яхши яшаш учун фақат орзу эмас, ҳаракат, интилиш ҳам керак.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар