Сурхондарё вилоятида Конституциямиз қабул қилинганининг 31 йиллиги муносабати билан жойларда янги иншоотларни тантанали фойдаланишга топшириш маросимлари давом этмоқда.
Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали тадбирларда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, барчани байрам билан муборакбод этди. Янгиланган Бош қомусимизда инсон манфаатлари ва унинг қадр-қиммати улуғланганини таъкидлаб, тез ва сифатли бунёд этилаётган ижтимоий соҳа иншоотлари юртимиз ободлиги ва халқимизнинг фаровон турмушини таъминлашга хизмат қилажаги ҳақида сўз юритди.
Шўрчи туманида бўлиб ўтган маросимларда тумандаги 122-заиф эшитувчилар махсус мактабининг 200 ўринли ўқувчилар тураржойи, 150 ўринли ошхона ва 125-кўзи ожизлар ҳамда заиф кўрувчилар махсус мактабининг 120 ўринли ётоқхонаси ва янги спорт зали фойдаланишга топширилди. Янги бинолар алоҳида эътиборга муҳтож болаларнинг ижтимоий муҳофазасини таъминлаш баробарида уларнинг сифатли таълим-тарбия олишида муҳим аҳамият касб этади.
Туман марказидан ўтувчи “4Р-592” автомобиль йўлининг янгиланган 4 километр қисми, “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонлари жорий этилаётган Хушчекка маҳалласи идораси, 92-оилавий поликлиника янги биносининг ҳам тантанали очилиш маросимлари бўлиб ўтди. Хушчекка маҳалласида кутубхона, болалар боғчаси, инглиз тилини ўқитиш, хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатиш марказлари ҳам иш бошлади.
Давлат дастури асосида қиёфасини тубдан ўзгартирган Узун туманидаги Янги йўл маҳалласи биноси ҳам фойдаланишга топширилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |