Сирдарё вилояти Ховос туманидаги энг чекка ҳудуд Оқ Чангал маҳалласида “Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла” мезонлари асосида бошланган қурилиш-таъмирлаш ишлари якунига етди.
Конституциямизнинг 31 йиллиги байрами муносабати билан мазкур маҳаллада байрам тадбири ўтказилди. Маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Бу қишлоқ аҳли учун ҳақиқий байрам туҳфаси бўлди. Бинода ходимлар учун барча шароитлар яратилган. Эътиборли жиҳати шундаки, бинонинг бир қисмида мўъжазгина кутубхона ҳам ташкил қилинган. Янги барпо қилинган ёзги амфитеатр майдонидаги тикувчилик цехи, касаначилик маркази, новвойхона, аёллар ва эркаклар сартарошхонаси, савдо дўконларини ўз ичига олган “Микромарказ” ҳам аҳолини жуда қувонтирди.
Меҳмонлар обод хонадонлардаги шароитларни кўздан кечирди. Қайд этиш лозимки, маҳаллада “Обод хонадон” мезони асосида эҳтиёжманд оилаларнинг уй-жойлари таъмирланди, моддий ёрдам кўрсатилди. Хонадонларнинг санитар-гигиена ҳолатини яхшилаш, уй-жой тутиш бўйича зарур тавсиялар берилди. “Обод кўча” мезонларини жорий қилиш асносида 4 километр ички йўллар асфальтланди, 2 километр қисмига шағал ётқизилди, бўш ерлар, хонадонлар олдига “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчатлар экилди. Шунингдек, газ таъминоти сифатини яхшилаш мақсадида мавжуд газ тақсимлаш қурилмаси таъмирланиб, қўшимчасига яна битта ГТҚ ўрнатилди. 2,2 километр газ қувури тартибга келтирилди, 8,3 километр янги тармоқ қурилди. Бундан ташқари, 3 та трансформатор таъмирланиб, 2 та янгиси ўрнатилди, 291 дона эски симёғоч бетон устунларга алмаштирилди, 7,1 километр янги ҳаво тармоғи тортилди. 110 нафар аҳолининг бандлиги таъминланди.
Фуқароларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш учун ҳоким ёрдамчиси тавсияси асосида 14 нафарига кредит, 34 нафарига субсидия ажратилди. 3 мингдан зиёд аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, 59 нафарига вилоят шифохоналарида даволаниш учун йўлланмалар берилди.
Байрам тадбирининг бадиий қисмида маҳалла аҳли ва меҳмонлар бир дастурхон атрофида жам бўлди. Унда қайд этилганидек, ҳудудда бажарилган бунёдкорлик ишлари давлатимиз раҳбарининг аҳоли ижтимоий ҳимоясига қаратилган эътибори намунасидир. Бундай хайрли тадбирлар ҳар бир маҳалла кесимида давом этиши кўзда тутилган бўлиб, асосий мақсад – халқимизга муносиб турмуш шароитини яратиб беришга қаратилган.
Тадбир доирасида эълон қилинган “Энг обод кўча”, “Энг обод хонадон” танловларининг ғолиб ва совриндорлари муносиб тақдирланди. Шунингдек, ҳудуддаги бунёдкорлик ишларида фаоллик кўрсатган корхона ва ташкилотлар, маҳаллий ҳокимликлар вакиллари, саховатпеша тадбиркорларга кўкрак нишонлари, эсдалик совғалари топширилди. Ватанни, меҳр-оқибат, муҳаббат, инсонийликни тараннум этувчи куй-қўшиқлар тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлади.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |