Сурхондарё вилоятида Президентимиз ташаббуси билан жорий этилган “Обод хонадон¬ –обод кўча¬ –обод маҳалла” мезонлари асосида яна бир чекка маҳалла янги қиёфада бўй кўрсатди.
Музработ тумани марказидан 35 чақирим олисдаги чекка Боғи эрам маҳалласида йирик ҳажмдаги қурилиш-¬ободонлаштириш ишлари амалга оширилиб, ҳудуд аҳолисининг ҳаётдан рози бўлиб яшаши учун барча шароит яратилди.
Маҳалладаги 610 оилада 2 минг 600 дан ортиқ аҳоли яшайди. Дастур доирасида 80 та хонадон таъмирланиб,, 1 километр давлат аҳамиятидаги, 1,7 километр ички йўлга асфальт, 13,1 километр тупроқ йўлга тош ётқизилди. 1 минг 350 метр пиёда йўлаги қурилиб, 7 та трансформатор пункти таъмирланди. 71 та темир-бетон устун ўрнатилиб, 4 километр оқова сув тармоғи қазилди.
Ҳудудда “Обод хонадон¬ –обод кўча –¬обод маҳалла” мезонлари жорий этилгани нафақат Боғи эрам, балки Гулистон, Файзиобод, Моҳият, Чегарачи маҳаллаларини туман маркази билан боғлайдиган таъмирталаб кўприк 2 миллиард 850 миллион сўм маблағ эвазига тубдан реконструкция қилиниб, бешта маҳаллага транспорт қатнови учун қулай шароит яратилди. Янги маҳалла идораси, тикувчилик цехи қурилди.
–Умримнинг энг кучга тўлган йиллари далада ўтди. Эрта тонгдан қош қорайгунча ғалла, пахта парваришладик. Ақлимни танибманки, ёзда чанг, қишда лой кечиб, юрдик,¬–дейди 84 ёшдаги Норбой Раззақов.¬–Лекин ҳозиргидек обод ва тўкин ҳаётни кўрмадим. Маҳалламизда амалга оширилган бу ишлар уч ойда бажарилди. Қаранг, қишлоғимиз шаҳарча тусини олди. Барча қулайлик яратилган. Бундай гўшада умр кечириш биз, кексаларнинг ёшимизга ёш қўшади, ёшларнинг ўқиш ва ишларига шижоат улашади. Шундай тўкин ҳаёт ином этаётган давлатимиздан чексиз миннатдормиз.
Маҳаллада янгидан бунёд этилган ва реконструкция қилинган ижтимоий соҳа биноларининг тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ва Ўзбекистон Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Улуғбек Муҳаммадиев иштирок этиб, мамлакатимизда кейинги йилларда инсон қадрини улуғлашга қаратилаётган эътибор ва юртимизнинг олис, чекка ҳудудларида ҳам аҳоли турмуш даражасини юксалтириш йўлида амалга оширилаётган улкан ишлар ҳақида сўз юритди. Маҳалла аҳлини тубдан янгиланган обод гўша билан муборакбод этиб, уларнинг ҳудудни ривожлантириш йўлидаги ишларига омад тилади. Аҳоли хонадонларида бўлиб, турли озиқ-овқат экинлари етиштирилаётган томорқа ер эгалари билан суҳбатлашди.
Тантанали тадбирда бир гуруҳ маҳалла фуқароларига “Маҳалла ифтихори”, “Намунали томорқачи” каби кўкрак нишонлари топширилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |