Янги йил байрами арафасида Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида бир қатор ижтимоий соҳа объектлари фойдаланишга топширилди.
Якунига етаётган йилда туманда 28 та ижтимоий соҳа объектида қурилиш-монтаж ишлари олиб борилди. Бу мақсадлар учун қарийб 50 миллиард сўм маблағ сарфланди.
Жумладан, 12 та умумтаълим мактаби замон талабларига мослаштирилиб, ўқувчиларнинг сифатли таълим олиши учун кенг имкониятлар яратилди. 8 та мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди. 2 та умумтаълим мактабида замонавий спорт зали, 2 та умумтаълим мактабида фаоллар зали ва кутубхона қурилди.
Туман аҳолисига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш мақсадида 2 та оилавий шифокорлик пункти, тез тиббий ёрдам кўрсатиш бўлими бунёд этилди, 1 та оилавий шифокорлик пункти капитал таъмирланди.
– Бу каби қурилиш-бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари халқимиз фаровонлигига, улар учун муносиб турмуш шароити яратишга қаратилган, – дейди Каттақўрғон тумани ҳокими Жамшид Насриддинов. – Келгуси йилда бундан ҳам кўп объектлар қуришни режалаштирганмиз. Халқимиз ҳамжиҳат бўлиб, амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватласа, ёнимизда турса, бундан ҳам юқори натижаларга эришамиз, албатта.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |