Шу кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Тошкент вилоятида ҳам Янги йил байрами кўтаринки кайфиятда нишонланяпти.
Бу йил ҳам ҳудудда вилоят ҳокимлиги бир қатор тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида Янги йил байрамини юқори савияда ўтказиш, болаларга қувонч улашиш учун пухта ҳозирлик кўрилди.
Тошкент вилояти ҳокими ва сектор раҳбарлари иштирокида эҳтиёжманд оилалар фарзандлари ва боқувчисини йўқотган болажонлар учун байрам ташкил этилди. Уларга Президент совғалари тарқатилди.
Зойир Мирзаев барча болаларни байрам билан табриклади. Ёшларни соғлом ва баркамол тарбиялашга алоҳида эътибор қаратиш, уларнинг муносиб шароитларда таълим-тарбия олиши ва улғайиши муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди.
Таъкидлаш лозимки мазкур совғалар вилоятдаги 970 нафар оилавий болалар уйлари, боқувчисини йўқотган, чин етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, шунингдек, хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар фарзандларига берилди. Шу муносабати билан ташкил этилган тадбирларда туман-шаҳар ҳокимлари болажонларни хурсанд қилиш учун барча шароитларни яратиб берди.
Бундан ташқари, болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш акцияси ўтказилди. Унда 400 нафардан ортиқ болажонларга озиқ-овқат, кийим-кечак ва шу каби кундалик турмушда зарур бўладиган маҳсулотлар олиб берилди.
Бунинг учун ҳар бир мутасадди раҳбар ўзига бириктирилган ёшларни 3 кун мобайнида бирга олиб юриб, иш фаолияти ва кун тартиби билан таништирди. Мурғак қалб эгаларининг "Янги йил" кайфиятини ҳис қилиши учун масъуллар уларни байрам тадбирлари ва савдо бозорларига олиб бориб, болажонлар танлаган либос, буюмларни харид қилди.
"Янги йил – орзу-умидлар ва улкан ниятлар байрами" бош ғояси остида ташкиллаштирилган мазкур хайрли ишда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигида болажонлар билан ҳокимлик биносига саёҳат уюштирилди ҳамда улар билан мароқли суҳбат қурилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |