Ортда қолган 2023 йилда Президентимиз томонидан илгари сурилган ва бутун мамлакат бўйлаб оммалашган хайрли ташаббус – “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонлари асосида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Наманганда ҳам туманлардаги оғир иқтисодий-ижтимоий аҳволдаги, “қизил” тоифадаги маҳаллаларда катта ободонлаштириш ишларига қўл урилди. Президент Администрацияси, Халқ қабулхоналари, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоят ҳокимлиги, тижорат банклари масъул ходимлари, сектор раҳбарлари ҳамда ҳудудий ҳокимликлар билан бирга олиб борилган ишлар натижасида йиллар давомида йиғилиб қолган кўплаб ижтимоий-иқтисодий муаммоларга ечим топилди.
Тўрақўрғон туманидаги “Зарбдор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ҳам улкан бунёдкорлик ишлари бажарилди.
“Зарбдор” МФЙ 1991 йилда ташкил этилган бўлиб, умумий ер майдони 138 гектарни ташкил этади. Ҳудуддаги бешта кўчада мингдан зиёд хонадонда яшовчи 4 минг 500 га яқин аҳоли асосан деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланади.
– Юртимиздаги маъмурчиликдан дилинг шодликка тўлади. Маҳаллада 674,3 миллион сўм эвазига замонавий МФЙ идораси биноси қурилди, – дейди Тўрақўрғон туман ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Акмалжон Тўраев. – Маҳалла ҳудудининг кириш қисмида 60 миллион сўмга иккита рамзий дарвоза барпо этилди. Ичимлик суви билан таъминланмаган 514 та хонадонга 6,5 километр тармоқ тортишга 312 миллион сўм сарфланди.
Қолаверса, қуввати 250 кВА бўлган битта янги трансформатор ўрнатилиб, 1,4 километр электр тармоғи тортилди. 99 дона янги темир- бетон таянч устун ўрнатилди, тўртта мавжуд трансформатор мукаммал таъмирланди. Кўчаларга 130 та тунги ёритиш чироғи қўйилди.
Шунингдек, 258,5 миллион сўм ҳисобидан тўрт километр ички йўлларга шағал тўкилди, 0,3 километри асфальт қилинди. Адолат ва Дўстлик кўчаларининг 1,3 километр қисми равон бўлди.
Таъкидлаш жоиз, 3,7 километр лоток, ариқ-зовурлар тозаланди. 35 та хонадон таъмирланиб, 625 тасининг ташқи деворлари оқланди, 20 таси электр тармоғига уланди. Маҳалланинг собиқ биноси “Un art by design” хусусий корхонасига фойдаланиш учун берилиши натижасида 20 нафар ишсиз аёл доимий иш билан таъминланди.
250 нафар ишсиз фуқаро доимий ва мавсумий ишга жойлаштирилди, 103 нафари эса ўзини-ўзи банд қилди. Ҳоким ёрдамчисининг тавсиясига асосан 26 нафар ишсиз хотин-қизга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун субсидия асосида тикув машиналари ва қандолатчилик дастгоҳлари топширилди.
“Обод маҳалла” дастури доирасида амалга оширилган ишлар тақдимотида қатнашган Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов йиғилганларни табриклаб, хонадон эгалари билан самимий мулоқотда бўлди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |