2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
4 мингга яқин мурожаат ижобий ҳал этилган

“Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиалига мурожаатлар ёзма ва оғзаки шаклда қилинмоқда.

Шунингдек, виртуал қабулхона, ишонч телефонлари орқали ҳам келиб тушмоқда. Рақамлар асосида таҳлилий ёндашадиган бўлсак, ўтган 2023 йилда умумий ҳисобда 5147 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг 1420 таси ёзма, 1519 таси оғзаки қилинган. 1859 та мурожаат виртуал қабулхона орқали ва 337 таси эса ишонч телефонлари орқали қабул қилинган. Электрон мурожатлар сони 12 тани ташкил этади. Ҳар бир мурожаат белгиланган вақтда ўрганилиб, ижобий жиҳатдан ечим топмоқда.

–Мурожаатларни ўрганишда  янги тизим жорий этилган, –дейди газ таъминоти филиалининг бўлим бошлиғи  Фарруҳ Ражабов. –Барчаси оnline назорат қилиб борилади. Улар вақтидан кечиктирилмай ўрганилади. 24 соат давомида ишонч телефонларимиз ишлаяпти. Ўтган йил келиб тушган мурожаатларнинг 3654 таси ижобий жиҳатдан ҳал этилган. 1229 таси юзасидан эса тушунтириш берилган. 5 та мурожаат айнан тизимга тааллуқли эмаслиги учун рад этилган ва 259 таси айни дамда тегишли йўналиш ходимлари томонидан ўрганилмоқда.  

Келиб тушган мурожаатлар тегишли йўналиш бўйича масъул ходимга бириктирилади. Вақтида ўрганилиб, ҳал этилади. Шунингдек, тушунтириш берилади. 24 соат давомида фаолият олиб бораётган 1104-Call маркази, 104-авария диспетчерлик хизмати ходимлари томонидан ҳам ҳеч бир мурожаат эътибордан четда қолаётгани йўқ. Асосий мақсад  истеъмолчига қулайлик яратиш ва мурожаатларининг ўз вақтида ҳал этилишига эътибор қаратиш экан, бугун таъминот ходимлари томонидан барчаси амалий жиҳатдан ечим топмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар