2024 йил – Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили
Бугун мамлакатимизда ёшлар масаласи давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бирига айланди. Жорий йил давлатимиз раҳбари томонидан “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”, деб эълон қилинди. Бундан кўриниб турибдики, жорий йил ҳам ёшларимиз учун кутилмаган ютуқларга бой бўлади.
Ўтган йил мобайнида 338 минг йигит-қизга ёшлар етакчилари тавсияси билан 444 миллиард сўмлик ёрдам кўрсатилган. Бу маблағлар талабаларни ўқитиш учун, жумладан, чет тили ва касбга ўқитиш учун ҳамда меҳнат қуролларини олиш учун сарфланган.
“Беш ташаббус олимпиадаси” 4 йўналишда, хусусан, маҳалла, мактаб, профессионал таълим ва олий таълим муассасаларида ўтказилди. Бутун лойиҳа бўйича 12 миллион нафар ёш қамраб олинди. Ғолиб бўлган ёшларнинг маҳаллаларида 623 та спорт майдончалари барпо этилди.
Шунингдек, 2023 йилда “Ёшлар дафтари” орқали кўрсатиладиган ёрдам турлари 30 тага етди. Мурожаатларни кўриб чиқиш муддати эса 30 кундан 5 кунга қисқарди.
396 минг нафар ёш мутасадди раҳбарларга бириктирилди, 94 минг нафар ёшнинг бандлиги таъминланди. Шунингдек, 56 минг нафар ёш касб-ҳунарга ўқитилди.
Ҳар бир маҳаллада “Ёшлар бандлиги дастури” асосида 236 минг нафар йигит-қиз ишли бўлди. 189 минг мактаб битирувчиси олий ва профессионал таълимга қамраб олинди. Белгилаб олинган устувор вазифаларга кўра, жорий йилда ҳар бир ҳудуд, вазирлик ва идоралар тизимида ёшлар билан ишлаш бўйича янгича ёндашув жорий этилади. Ёшлар етакчиси тавсияси билан бериладиган ёрдам турлари трансформация қилиниб, асосий эътибор уларни замонавий касб-ҳунарга ўргатишга қаратилади.
Болаларнинг кўникмалари, қизиқишлари ва истеъдодини ривожлантириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон болалар ташкилотини тузиш режалаштирилган.
“Ибрат фарзандлари” лойиҳаси орқали хорижий тилларни ўрганаётган ёшлар сонини 1 миллионга, “Мутолаа” дастури орқали ёш китобхонлар сонини 1,5 миллионга етказиш чоралари кўрилади.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |