2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Жомбойда “Инсон” ишга тушди

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Самарқанд вилояти бошқармасининг Жомбой туман “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази фаолият бошлади.

Марказ давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 1 июнда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори асосида ташкил этилди.  

Марказ биносининг очилиш маросимида ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги фаолияти, бундан кутилаётган натижа ва самаралар ҳақида сўз юритилди. Маълумотларга кўра, бугунги кунда туманда ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган 81 нафар якка-ёлғиз кекса, 4002 нафар ногиронлиги бўлган  фуқаро истиқомат қилади. Эндиликда бу шахсларнинг ҳаёти, муммолари билан маҳаллаларга бириктирилган ижтимоий ходимлар шуғулланади. “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази орқали давлат томонидан ажратилаётган нафақа ва моддий ёрдамнинг эҳтиёжманд аҳолига етиб бориши таъминланади. Марказда бугунги кунда 21 нафар ходим ишлаяпти. Яқин орада маҳаллаларда ҳам ижтимоий хизматлар йўлга қўйилиб, ижтимоий ходимлар иш бошлайди.  

Тадбир иштирокчилари “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази биносида ходимлар ва фуқаролар учун яратилган шароит ва имкониятлар билан танишди.

Шу тарзда вилоятдаги “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари сони тўртта бўлди. Бундан аввал, тажриба сифатида Пахтачи тумани ва Каттақўрғон шаҳрида ўтган йил, Пайариқ туманида эса янги йил арафасида марказлар учун бинолар фойдаланишга топширилганди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар