2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ҳар бир мурожаат ортида инсон бор

Давлатимиз раҳбари томонидан амалга оширилаётган барча ислоҳотлар замирида халқимизнинг турмуш фаровонлигини яхшилаш, одамларимизнинг бахтли яшашини таъминлашдек эзгу мақсадлар мужассам.

Зеро, халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш, ижобий ҳал этиш устувор масала сифатида илгари сурилгани халқимизнинг давлатдан, жамиятдан рози бўлишида муҳим омил бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бухоро вилояти Қоровулбозор туманидаги  Халқ қабулхонасига Чўлқувар маҳалласида яшовчи фуқаро Қаюм Ортиқов мурожаат қилади. У яшаш шароити оғирлиги, бир нафар фарзанди иккинчи гуруҳ ногирони эканлиги, шу боис дори-дармонга кўп маблағ сарфлаётгани, ўзи эса нафақадалигини,  яшаб турган уйининг том қисми таъмирталаб эканлиги туфайли чакки ўтиб, бундан азият чекиб келаётганлиги, таъмирлаш учун маблағи етарли эмаслигини маълум қилиб, ушбу масалада амалий ёрдам сўрайди.  

–Мурожаат юзасидан ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаро Қаюм Ортиқовнинг хонадонига бориб ҳолидан хабар олинди, –дейди Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қоровулбозор туман Халқ қабулхонаси мудири И.Каримов. –Дастлаб туман ҳокимлиги, туман солиқ инспекцияси, 4-сектор, жамоатчилик вакилларидан иборат ишчи гуруҳи хонадондаги аҳволни ўрганди. Ҳомийларни жалб қилган ҳолда уйининг том қисми шифер қопламаси билан қоплаб берилди.  

Маълумот учун: Қоровулбозор тумани Халқ қабулхонасига 2023 йил давомида жами 865 та жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаати келиб тушган. Келиб тушган 865 та мурожаатнинг 406 таси яъни 47 фоизи ижобий ҳал этилган.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар