Андижон вилоятида жорий йилда танлаб олинган Асака туманидаги Эргашобод, Олтинкўл туманидаги Интизом, Хўжаобод туманидаги Янги ҳаёт, Шаҳрихон туманидаги Оқолтин маҳаллаларида “Обод маҳалла – обод хонадон – обод кўча" дастури доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган ушбу дастур асосида вилоят ҳокимлиги, мутасадди ва масъул ташкилотлар вакиллари томонидан маҳаллаларда олиб бориладиган қурилиш, ободонлаштириш, инфратузилмасини яхшилаш ва тарғибот ишлари юзасидан режалар ишлаб чиқилиб, амалий ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, шу кунларда Асака туманидаги Эргашаобод маҳалласи кўчалари йўлларга бетон қоплама ётқизиш, ариқларни тозалаш, кўча ва гузарларни ободонлаштириш, йўл бўйидаги аҳоли уйлари, ёлғиз яшовчи кексалар хонадонларини тартибга солиш, таъмирлаш, шу билан бирга, табиий газ, ичимлик суви ҳамда эектр энергияси таъминотини яхшилаш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда. Бундан каттаю кичик беҳад хурсанд бўлмоқда.
Айниқса, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Туман тиббиёт бирлашмаси шифокор ва ҳамширалари маҳалладаги ҳар бир хонадонга кириб, хонадон аъзолари билан суҳбатлар ўтказмоқда, саломатликларини текширмоқда. Бундан ташқари, аҳоли вакиллари иштирокида соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш, хонадонлар покизалиги ва озодалигини сақлаш, фуқароларнинг тиббий саводхонлиги юксалтиришга қаратилган тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, туман тиббиёт бирлашмаси ташаббуси билан маҳалла аҳолисининг тиббий кўрикдан ўтказилганлиги ана шу йўналишдаги ишлардан бири бўлди. Кўрикда маҳаллага олиб борилган УТТ, ЭКГ, мамография аппаратларидан кенг фойдаланилди.
Малакали шифокорлар томонидан ўтказилган тиббий кўрик жараёнида 52 нафар фуқарода турли касалликлар борлиги аниқланиб, уларга амбулатор шароитда ва тегишли шифохоналарда даволаниши учун тавсия, бир гуруҳига эса бепул даволаниши учун йўлланмалар берилди.
Умуман, маҳаллада дастур доирасида амалга оширилиши белгиланган кенг кўламли ишлар қизғин давом этмоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |