2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Аҳолига қулайлик яратилмоқда

Тошкент туманида уй-жой, қурилиш, коммунал хўжалиги соҳаларида амалга оширилган ишлар юзасидан матбуот анжумани ва пресс-тур ташкил этилди.

Мазкур йўналишларда фаолият юритаётган мутахассислар томонидан 2023 йилда ҳудуд инфратузилмасини янада яхшилаш ҳамда аҳоли яшаши учун қулай шароит яратиш бўйича амалга оширилган ишлар бўйича маълумот берилди. 

Тадбирда Президентимиз раислигида ўтказилган уй-жой, қурилиш, коммунал хўжалиги, транспорт ва экология соҳаларида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида берилган вазифалар ижроси бўйича қилинаётган ишлар ҳақида сўз борди. 

Жумладан, ўтган даврда 93 та объектда қурилиш ишлари олиб борилиб, шулардан 73 таси фойдаланишга топширилди. Натижада 107,2 километр ички йўллар қурилди ва таъмирланди, 54,4 километр янги сув тармоқлари тортилди, 15,1 километр янги оқова тармоқлари қурилди. Бундан ташқари, 1 та мактабга қўшимча бино қурилди. 1 та янги маҳалла биноси ва 3 та янги боғча, 2 та маданият уйи фойдаланишга топширилди. 17 та кўп қаватли турар жойлар (550 та хонадон) ўз эгаларига тайёр ҳолда берилди. Бу ишларга жами 200 миллиард сўм маблағ сарфланди. 

Пресс-тур иштирокчилари дастлаб тумандаги 30 та кўп-қаватли уйга хизмат кўрсатувчи “Иссиқликманбаи” Келес филиалининг марказий қозонхонасида бўлди. Бу ерда қайта реконструкция ишлари амалга оширилиб, хориждан келтирилган замонавий иситиш тизимлари ўрнатилди. Муҳими, аҳолида эндиликда иситиш таъминотига оид муаммолар бўлмайди. 

Шундан сўнг журналистларга Қирқариқ маҳалласидаги асфальтланган кўчалар кўрсатилди. Бу ердаги айрим кўчалар охирги 30 йилдан бери таъмирланмаган эди. Буни эътиборга олиб, ўтган йили икки бор “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси асосида аҳолининг энг кўп тўпланган овозлари ҳисобига маблағ ажратилди. Шу ерлик 85 ёшли нуроний Исматилла Новчаевнинг таъкидлашича, бу саъй-ҳаракатларда маҳалла раисининг ҳам хизмати катта бўлган. Аҳоли уюшқоқлик кўрсатсагина мавжуд муаммолар бартараф бўлиши, жамоатчилик назорати ўз натижасини бериши исботини топди. 

Пресс-турда журналистлар Эъзоз маҳалласида ҳам бўлиб, Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси билан танишди. 

– Кўп йиллардан бери ҳудудимизда ичимлик суви билан боғлиқ муаммолар бор эди, – дейди маҳаллада яшовчи Шуҳрат Шоюнусов. – Президентимиз қарори билан бу ҳам ижобий ечимини топди. Кўчаларимизга 850 метр ичимлик суви қувурлари тортилди ва ҳар бир хонадон эҳтиёжи таъминланди. Ҳудудимиздаги 364 та хонадонда 2 минг нафардан зиёд аҳоли яшайди. Улар бундай қулайликлардан мамнун. 

Пресс-тур давомида журналистлар мутахассислар ва фуқаролар билан суҳбатлашиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар