Ҳар бир амалида “Маҳалла-кўй нима дейди?" деган савол асосида иш тутадиганлар маҳалланинг чинакам фарзанди ҳисобланади. Аҳолисининг ташвишларини ўзиники, деб билган маҳаллалар эса халқнинг виждони демакдир.
Бу йўналишда ҳудудларимиздаги маҳаллаларда Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан ҳам муҳим маънавий тадбирлар ташкил этиб борилмоқда. Шулар хусусида Республика Маънавият ва маърифат маркази бош мутахассиси Пардахол НОРҚОБИЛОВАнинг фикрларига қизиқдик.
– "Маҳалла – халқ виждони", деган пурмаъно сўзлар йилдан-йилга сайқалланиб бормоқда. Чунончи, ҳар қандай инсон остона босиб, кўчага чиқиши билан уни маҳалласи қарши олади. Яхши кунида елкадош, тушкун онида маслакдош бўладиган ҳам маҳалладир.
Ўзини ўзи бошқаришнинг муҳим институти бўлмиш маҳалла фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масаласи Давлат дастурлари доирасида амалга ошириладиган вазифа сифатида баҳоланиб, алоҳида эътибор қаратиб келинаётгани бежиз эмас, албатта.
Жумладан, янги таҳрирдаги Конституцияда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тегишли ҳудудда тадбиркорлик фаолиятини, оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида маслаҳат марказларини ташкил этиш ҳуқуқига эгалиги белгиланди.
Фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайловларини ўтказиш тартиби янада такомиллаштирилиб, раис лавозимига номзодларнинг касбий сифатларига бўлган қўшимча талабларни белгилашга оид муҳим ўзгартиш ва қўшимчалар билан бойитилди.
Маҳаллаларнинг бошқарув ходимлари сони солиқчи ва ижтимоий ходим қўшилиши ҳисобига 5 тадан 7 тага кўпайди. Маҳалланинг ўзида 70 дан ортиқ масала, жумладан, моддий ёрдам ва кредитлар ҳал этилиши, тизим эса тўлиқ рақамлаштирилиши, маҳалла раисининг ваколатлари кенгайиши бугунги устувор вазифалардан бири сифатида амалга оширилмоқда.
– Давлатимиз раҳбари 2023 йил 16-17 ноябрь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида Маънавият ва маърифат Кенгашларининг ишчи тузилмаси сифатида ҳудудлардаги тўртта секторга қўшимча бешинчи – “Маънавият сектори”ни ташкил қилиш бўйича таклиф билдирган эди. Бугун бу борада қандай ишлар амалга оширилди?
– Дарҳақиқат, Президентимизнинг 2023 йил 16-17 ноябрь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида 5-сектор сифатида “Маънавият сектори”нинг ташкил қилиниши, секторнинг “Сурхондарё тажрибаси”ни яратиш вазифаси белгилаб берилгани кўплаб тизимлар каби маҳалла жамиятнинг маънавий қиёфасига айлантирилиши бўйича янги кучларни ҳаракатга келтирди.
Шу ўринда “Маънавият сектори”нинг вазифаларига қисқача тўхталиб ўтадиган бўлсак, ушбу секторга ташкилот ва корхоналарнинг масъул раҳбарлари, зиёлилар бириктирилиб, ҳудудларнинг ижтимоий-маънавий харитаси яратилади.
Сектор жамиятдаги мавжуд муаммоларга тизимли ёндашиб, амалга оширилаётган ишларни мувофиқлаштиради ҳамда мазкур соҳадаги вазифалар бўйича жавобгар ҳисобланади.
Маҳаллаларда маънавият секторини ташкил қилиш, ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш билан бирга, аҳоли кенг қатламини китобхонликка жалб этиш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, маданият ва санъатга ошно қилиш, унутилиб кетилаётган миллий қадриятларимиз ва анъаналаримизни оммалаштириш ҳамда халқимиз орасида меҳр-оқибат туйғуларини кучайтириш каби бир қатор муҳим вазифаларни мақсадга айлантирди.
Бугунги кунда бизнинг олдимизга қўйган асосий мақсадимиз маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, боқимандалик кайфиятини йўқотиш, мамлакатимизда олиб борилаётган кенг қамровли бунёдкорлик ишларини халқимизга етказиш, энг олий неъмат бўлган мустақиллик ва тинчликни қадрлаш, шукроналик тўйғуларини шакллантиришдан иборатдир.
Маҳаллаларда кутубхоналар фаолиятини такомиллаштириш, китобхонлик маданиятини ошириш, аҳолини кенг кўламда китобхонликка қайтариш, вақтли матбуот нашрларига обунани йўлга қўйиш, ҳар бир хонадонга “Шарқ юлдузи”, “Саодат”, “Тафаккур”, “Жаҳон адабиёти” журналлари, “Янги Ўзбекистон”, "Халқ сўзи", “Жадид”, “Китоб дунёси”, "Ҳуррият" каби газеталар кириб боришини йўлга қўйишимиз керак.
Шунингдек, маҳалла еттилиги билан ҳамкорликни йўлга қўйган ҳолда ҳар бир маҳаллада манзилли чора-тадбирлар режасини белгилаб олиш ва маънавий-маърифий тарғиботни йўлга қўйиш, еттилик фаолиятини уйғунлаштириш ҳам мақсадга мувофиқдир.
Шу сабабли, Марказимизнинг масъул ходимлари ҳудудлардаги маҳаллаларда бўлиб, маънавият секторини ташкил этиш бўйича услубий-амалий ёрдам кўрсатишмоқда.
Мисол келтирадиган бўлсак, бу йўналишда Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида ҳудуднинг Алибой Бўтаев номидаги маҳалласида “Намунали маҳалла “Маънавият сектори” ташкил этилиб, сектор фаолияти бўйича бир қанча амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Шунингдек, маҳалланинг маънавий қиёфасини акс эттирувчи бир қатор лойиҳалар асосида марафон ва “Бизнинг обод маҳалламиз” лойиҳаси доирасида “Онам эккан райҳонлар” акциялари ташкил этилди. Маҳаллалар кўчалари, хонадонлар эшиклари олдини ободонлаштириш, мавсумий кўкаламзорлаштириш ишлари ўтказилди. Натижада 4 нафар қиз ва 2 нафар келин туман ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари билан рағбатлантирилди.
“Маҳалламизда ҳашар” лойиҳаси доирасида ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оила – О.Турдиеванинг хонадонида туман ҳокимлиги ҳомийлигида маҳалла ёшларини жалб этган ҳолда ҳашар уюштирилиб, таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
“Спорт ҳамроҳ – спорт дўст” лойиҳаси асосида, маҳаллада ўғил болалар ўртасида футбол, қиз болалар ўртасида волейбол жамоаси ташкил этилди. Маҳалладаги “Оқарбулоқ тонги” ашула ва рақс этнографик ансамбли фаолияти қайта жонлантирилди. Алибой Бўтаев номидаги маҳаллада “Менинг маҳаллам – маънавият маскани” мавзусида маънавият марафони ҳам ташкил этилди.
Мазкур марафон доирасида “Ассалому алайкум – дунёдаги энг ширин калом”, “Маҳалладаги файзли ва ихчам тўй”, “Маҳалламнинг обод хонадони”, “Ёр-ёр айтган оналар”,“Алла – сеҳрли қўшиқ”, “Спорт ҳамроҳ – спорт дўст”, “Менинг маҳаллам – жиноятдан холи маҳалла”, “Маҳалламнинг манзур қизи”, “Маҳалламнинг алп йигитлари”, “Қайнонам – онам менинг, келиним – болам менинг”, “Сариштали келин – фариштали келин”, “Китобхон она – китобхон бола” тадбирлари ва танловлари ташкил этилди.
Ҳомийлик асосида “Хонадон кутубхонаси учун 20 дона китоб”, “Набирам учун энг яхши совға – китоб”, “Ёш оилага 50 дона китоб” китобхонлик акциялари ҳам ташкил этилди. “Маҳаллам – маънавият маскани” марафонининг якуний тадбирида номинация ғолиблари ва фаол иштирокчилари Олтинсой тумани ҳокими томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Давлатимиз раҳбари “Жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва руҳи маънавиятдир”, деб бежиз таъкидламадилар.
Бугунги кунда ҳудудларда тўртта секторга қўшимча равишда Бешинчи – “Маънавият сектор”ларининг ташкил этилаётгани иқтисодиёт билан маънавиятнинг уйғунлиги ва чамбарчаслигини белгилаб беради.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |