Термиз шаҳридаги “Азизбек” тантаналар саройида “Бир нуроний ўн нафар ёшга масъул” тамойили асосида учрашув бўлиб ўтди.Тадбирда Сурхондарё вилоятининг турли ҳудудларида яшайдиган нуронийлар, давлат ва жамоат ташкилотларида меҳнат қилаётган кекса авлод вакиллари ва ёшлар иштирок этди.
Мамлакатимизда сўнгги йилларда кекса авлодни ижтимоий қўллаб-қувватлаб, соғломлаштириш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиб, ижтимоий ҳаётдаги фаолликларини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Президентимизнинг 2023 йил 11 мартдаги “Кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишлар самарадорлигини ошириш ва кекса авлод вакилларининг бой ҳаётий тажрибасидан оқилона фойдаланишда муҳим омил бўлмоқда.
Мазкур қарор ижроси доирасида Сурхондарё вилоятида ҳам "Бир нуроний ўн ёшга масъул" тамойилига мувофиқ ёшлар ҳар бир маҳалладаги ҳаётий тажрибага эга, замонавий фикрлайдиган фаол нуронийларга, шунингдек, муаммоли оилаларнинг ҳар бирига "Кексалар маслаҳати" гуруҳларининг бир нафардан аъзоси бириктирилган. Бу ишлар прафилактик ҳисобда турган ёшларни соғлом ҳаётга қайтариш, нотинч оилаларни яраштириш ва ажримларнинг олдини олишда ўз самараларини бермоқда.
Учрашувда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, ёшларни маҳалладаги ҳаётий тажрибага эга бўлган, замонавий фикрлайдиган фаол нуронийларга бириктириш орқали уларни Ватанга садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида атрофлича сўз юритди. Вилоятда кексаларни қадрлаш ва ёш авлодни қўллаб-қувватлаш белгилаб олинган вазифаларнинг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолишини таъкидлади.
Тадбирда нуронийлар ва ёшлар вакиллари бир пиёла чой устида дилдан суҳбатлашди. Вилоятда намунали маънавият секторларини ташкил этишга кўмаклашиш, уч авлод вакиллари ўртасида мустаҳкам алоқа ўрнатиш каби масалаларда тизимли ишлар олиб бориш хусусида фикр алмашди. Санъаткорларнинг қизиқарли концерт дастури намойиш этилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |