Бугунги кунда аҳолидан энг кўп келиб тушаётган шикоятли масалалар, такрорий мурожаатларни таҳлил қилиш, секторлар ва маҳаллар кесимида уларга ечим топиш Президент Администрацияси ва Халқ қабулхонаси вакиллари бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳининг муҳим вазифаларидан биридир. Шу асосда Республика ишчи гуруҳи Жиззах вилоятидаги ҳолатларни ўрганди.
Жумладан, вазирлик ва идоралар томонидан вилоятдан Виртуал ва Халқ қабулхоналарига келиб тушган жами 4 минг 300 га яқин мурожаат қайта кўздан кечирилиб, уларнинг 35 фоизига яқини жойида ижобий ечимини топди, қолган қисми эса ўрганиш жараёнида.
Ҳал этилган масалаларнинг асосий қисми оила ва хотин-қизлар, мактабгача ва мактаб таълими, коммунал, қурилиш, газ, электр, ичимлик суви таъминоти, молия, пенсия, тиббий ёрдам, бандликни таъминлаш каби қатор соҳаларга оид мурожаатлар бўлди.
Бундан ташқари, бир ҳафта давомида вилоят, туман ва шаҳар сектор раҳбарлари иштирокида 63 та сайёр қабул ташкил этилди. Қабулларда 700 га яқин масала кўтарилиб, уларнинг 226 таси жойида ҳал этилди, 300 таси бўйича тушунтириш берилиб, қолган 155 та масаланинг ижроси назоратга олинди.
Мисол учун, Фориш тумани Боғдон маҳалласида сайёр қабул ўтказилиб, 58 нафар фуқародан 92 та масалада мурожаатлар қабул қилинган. Уларнинг 38 таси жойида ижобий ҳал этилиб, қолгани бўйича вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, идора ва ташкилот раҳбарларига вазифалар берилди.
Қабулларда келиб тушган мурожаатлар асосида ҳудудда 14 километр ички йўллар шағаллаштирилди, 5 та трансформатор, 12 та газ тақсимлаш пункти таъмирланди, 2,2 километр ичимлик суви тармоғи янгидан тортилди. Аҳолига қўшимча 7,6 тонна, ижтимоий соҳа объектларига эса 50 тонна кўмир етказилди.
Шу билан бирга, 14 нафар фуқарога даволаниш учун ордер берилди ва шифохонага жойлаштирилди, 10 нафар кам таъминланган фуқарога тикув машинаси олиб берилди, 183 нафар фуқаро бепул дори-дармон билан таъминланиб, ҳомийлар кўмагида 21 нафар эҳтиёжманд оилага моддий ёрдам кўрсатилди.
Мурожаатлар асосида вилоят тижорат банклари томонидан 61 нафар фуқарога 502 миллион сўм миқдорида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун кредитлар ажратилиши таъминланди.
Қабуллар доирасида Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича судлар томонидан ўтказилган сайёр судларда озодликдан маҳрум этилган 49 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди. Шунингдек, 9 нафар маҳкумнинг ўталмай қолган жазоси енгилроғи билан алмаштирилди ва 2 нафар шахс суд залидан қамоқдан озод этилди.
Маҳалла ва бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорликда олиб борилган профилактик суҳбатлар ва чора-тадбирлар натижасида 41 та оила яраштирилди.
Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 53 та алимент ундириш юзасидан суд буйруғи чиқарилиб, ижрога қаратилди. Ажрашиш ёқасига келиб қолган оилалар билан суҳбат ўтказилиб, 2 та оила яраштирилди.
Иқтисодий ишлар бўйича судлар томонидан 60 та иқтисодий иш кўрилиб, 35 та тадбиркорлик субъектларининг даъво аризалари асосида 7,4 миллиард сўм ундирилиши белгиланди.
Ўрганишлар якуни бўйича вазирлик, идоралар масъуллари, сектор раҳбарлари иштирокида вилоятда аҳоли муаммолари ва мурожаатлари билан ишлаш ҳолати танқидий муҳокама қилиниб, бу соҳада мавжуд камчиликлар кўрсатиб ўтилди.
Таҳлиллар асосида Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш мақсадида вилоят аҳолиси учун долзарб бўлган республика идоралари даражасида ҳал этилиши талаб этиладиган масалалар рўйхати шакллантирилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |