Наманганда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши фаол сардорлари ташаббуси билан тарихга қизиқувчи, иқтидорли ва билимга чанқоқ мактаб ўқувчилари ўртасида “Жадидлар” танловининг финал босқичи бўлиб ўтди.
Давлатобод туманидаги “Янги Ўзбекистон – ёшлар зиё маскани” ахборот кутубхонасида уюштирилган, ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, жамиятда муносиб ўрин эгаллаши учун жадид боболаримизнинг ибратли ўгитларини тажриба мактаби сифатида ўргатиш ҳамда тараққийпарвар алломаларимиз ҳақидаги билимларни оширишга қаратилган мазкур танловда барча шаҳар, туманлардан сараланган, 10-18 ёшдаги вакиллардан жамланган 20 та мактаб жамоаси ўзаро баҳслашди.
– Президентимиз раислигида ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат Кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида буюк маърифатпарвар боболаримиз томонидан олға сурилган ғоявий-сиёсий, ижтимоий-маърифий ва ҳуқуқий-ахлоқий қарашлар, турли миллат ва элатлар ўртасида бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик тамойилларини қарор топтириш асносида миллий манфаатларни ҳимоя қилишга қаратилган интилишлар ҳозирги мураккаб ва таҳликали замонда, аввало, ёшлар учун чинакам ибрат намунасидир, – дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгаши раиси Азизбек Тошматов. – Шу маънода жадид маърифатпарвар боболаримизнинг Ватан тараққиёти, миллат равнақи йўлидаги саъй-ҳаракатларини янада кенг тадқиқ этиш, жадидчиликнинг ҳолати ва истиқболларини ҳар томонлама ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. Таъкидлаш жоизки, мусобақанинг қуйи саралаш босқичларида тўрт юздан зиёд мактаб жамоаси қатнашди. Уларда энг билимдон ва зукко деб топилган жамоаларгина ҳал қилувчи босқичга етиб келди. “Тилда, фикрда, ишда бирлик” эзгу ғояси ҳар бир иштирокчининг қалб шуурига кўчди.
Иштирокчилар атоқли жадидчи ва маърифатпарварлар Ғулом Зафари, Мунавварқори Абдурашидхонов, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Исҳоқхон Тўра Ибрат, Абдурауф Фитрат, Абдулла Қодирий, Абдулла Авлоний, Абдулҳамид Чўлпон китобларига оид саволларга жавоб қайтарди.
Тадбирнинг якуний натижаларга кўра, юқори баллни олган Наманган туманидаги 31-сонли умумтаълим мактаби жамоаси мусобақа ғолиблигини қўлга киритди. Тўрақўрғон туманидаги 23-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари фахрли иккинчи поғонани қайд этди. Давлатобод туманидаги 95-сонли умумтаълим мактаби ёшлари эса учинчи ўринга муносиб топилди.
Ғолибларга ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари шунингдек, ғолиб жамоа аъзоларининг ҳар бирига “Жадидлар” китоби тўплами туҳфа қилинди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |