Юртимизда ижтимоий соҳа объектлари, маҳаллалар инфратузилмаси ҳолати ва ёшлар орасида тадбиркорликни ривожлантириш каби масалаларга кенг имкониятлар асосида эътибор қаратилмоқда.
Шу мақсадда жорий йилнинг 1 март куни Президентимиз иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳалар ва маҳаллаларда олиб борилаётган ишлар билан танишиш, янги объект ва лойиҳаларни ишга тушириш учун Хоразм вилоятига ташриф буюрган эди.Ташриф доирасида вилоятдаги фаоллар билан учрашув ўтказилиб, кенг кўламли, самарали топшириқлар берилди.
Бугун топшириқлар ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари – Президент Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Шовот туманида ижтимоий соҳа объектлари, маҳалла инфратузилмаси ҳолати, ёшлар орасида тадбиркорликни ривожлантириш каби қатор масалалар бўйича ўрганишлар олиб бормоқда.
Хусусан, туман тадбиркорлари учун Президент Администрацияси, Халқ қабулхонаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси, банклар, сектор раҳбарлари, тегишли корхона ва ташкилот вакиллари иштирокида учрашув ва сайёр қабул ташкил этилди.
Очиқ мулоқотни ўтказишдан мақсад — тадбиркорлик субъектларини қийнаётган масалалар, уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган таклифларни муҳокама қилиш ҳамда амалий кўмак кўрсатишдан иборат.
Президент ташриф доирасида Хоразмда кичик ва ўрта бизнесни янада қўллаб-қувватлаш учун имтиёзли шартларда 100 миллион доллар ажратилиши, бунинг ҳисобидан 5,5 минг тадбиркорга кўмак берилиб, 50 мингта доимий иш ўрни яратилиши белгиланган эди.
Икки юзга яқин тадбиркорлар ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган учрашув чоғида ўзларини қизиқтирган муаммо ва таклифларни илгари сурди. Хусусан, кредит, солиқ, кадастр, қурилиш, ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги каби соҳаларга оид масалалар ўртага ташланган.
Мурожаатлар асосида туманнинг “Оқ олтин” маҳалласида иш юритаётган тикув цехи, “Катқалъа” маҳалласидаги мебелчилик корхонаси фаолияти кўздан кечирилган, шу билан бирга, уларнинг муаммоларини бартараф этишда яқиндан кўмак кўрсатилган.
Бундан ташқари, туманидаги “Пўлат” маҳалласида истиқомат қилувчи ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш, оилаларга қўшимча даромад манбаларини яратиш мақсадида 20 сотихдан экин ер майдонлари ажратиб берилган.
Вакиллар тумандаги “Комилжон ота” маҳалласи ҳамда у ерда жойлашган оилавий шифокорлик пункти, “Янги Ўзбекистон” маҳалласида жойлашган 32-сон умумий ўрта таълим мактаби, “Арбек” маҳалласида жойлашган 17-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби билан яқиндан танишди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўрилган.
Ёшлар ва хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, бандлигини таъминлаш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиши учун турли тадбирлар, жумладан, хотин-қизлар учун меҳнат ярмаркаси, спорт мусобақалари ва бепул тиббий кўриклар ўтказилаётгани айни муддао бўлмоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |