2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Қирсадақ намунали маҳаллага айланади

Президентимиз куни кеча Сирдарё вилояти Сайхунобод туманида бўлганида масъулларга бажарилиши зарур бўлган топшириқларни белгилаб берди.

Айни кунларда ушбу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудларда кенг қамровли жараёнлар бошлаб юборилди.

Тошкент вилояти Янгийўл  туманидаги Қирсадақ маҳалласини туманда намунали маҳаллага айлантириш, бу ерда ишсизликни бартараф этиш, маҳалла драйверини  яратиш, аҳоли даромад манбаларини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Сенати раиси Т.Норбаева ва Президент маслаҳатчиси М.Комилов ушбу маҳаллага ташриф буюрди.  

Дастлаб умумхалқ ҳашари муносабати билан ҳуддуддаги таълим муассасасида “Яшил макон” лойиҳаси  доирасида дарахт ниҳолларини экиш ишлари олиб борилди. Унда Республика вазирлик ва идораларнинг масъул раҳбарлари, Янгийўл тумани сектор раҳбарлари ва фахрий нуронийлар, оқила аёллар, отинойилар ҳам иштирок этди.  

Ташкил этилган суҳбатда банд бўлмаган аҳолини касбга ўқитиш, ишга жойлаштириш, тадбиркорликка жалб этиш масалалари устувор йўналиш этиб белгиланди.  

Аҳолиси 3 минг нафардан зиёдни ташкил этадиган Қирсадақ маҳалласи намунавий иш ташкил этиш учун танлаб олинган. Эндиликда махсус тузилган Республика ишчи гуруҳи аъзолари уйма-уй юриб, хатлов ўтказган ҳолда маҳалла аҳолисининг ҳар бири билан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турларини аниқлайди ҳамда унинг натижаларидан келиб чиқиб, маҳаллани ривожлантириш режасини ишлаб чиқади. Шу билан бирга, ушбу жараёнда ижтимоий ҳимояга, тиббий, психологик ёрдамга муҳтож фуқароларга  кўмак бериш чоралари кўрилади.

Берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида  шу куннинг ўзида маҳаллада хатлов ишлари бошланди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар