2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Тадбиркор ва тур операторлар муаммолари назоратда

Навоий шаҳридаги Маънавият ва маърифат марказида туризм соҳасида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар ва тур операторлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Саъдулла Мирзаев ва вилоят прокурори Азамат Мирзаев тадбиркорлар томонидан берилган саволларга жавоб берди. 

Дастлаб вилоятда туризм соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Таъкидланганидек, 2023 йил давомида вилоятга 158 минг нафар хорижий ва 1 миллион 400 мингдан ортиқ маҳаллий сайёҳлар ташриф буюрган. Туризм хизматлари экспорти 39,5 миллион долларни ташкил қилиб, 2017 йилга нисбатан 24 бараварга ошган. 

– Хорижий сайёҳларни вилоятга жалб қилиш борасида туристик компаниялар билан изчил ҳамкорлик йўлга қўйилган, – дейди вилоят Туризм бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дилшод Хўжаев. – Қарийб 340 километр масофада 60 та объектдан иборат 14 та туризм йўналишини қамраб олган Навоий “туризм ҳалқаси” яратилди. Якунланган йилда умумий қиймати 138 миллиард сўмлик 44 та лойиҳа ишга туширилиб, улар ҳисобига 431 та янги иш ўринлари яратилди. 

Вилоятдаги жойлаштириш воситалари сони 210 тага, улардаги ўринлар сони эса 6227 тага етказилди. Шунингдек 2023 йилда 24 та туркомпаниялар фаолияти йўлга қўйилиб, уларнинг сони 51 тага етди. Туризм соҳасига қаратилаётган эътибор натижасида Нурота туманида “Сентоб туризм қишлоғи” ташкил этилди. Самарқандда бўлиб ўтган Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош Ассамблеясининг саммитида Сентоб қишлоғи 2023 йилнинг “Энг яхши туризм қишлоғи” номинациясини қўлга киритди. 

Бундан ташқари, зиёрат туризмини ривожлантириш мақсадида Буюк Ипак йўлининг Зарафшон-Қорақум коридорида жойлашган Навоий вилоятидаги 5 та маданий мерос объектлари ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон маданий мероси ёдгорликлари рўйхатига киритилди. Жорий йилда М-37 автомагистрал йўл бўйининг Қизилтепа тумани ҳудудида Карвонсарой лойиҳаси ташкил этилади. Нурота тумани Чуя ҳамда Хатирчи тумани Лангар қишлоғини “Туризм қишлоғи” га айлантириш режалаштирилган. 

Туризм ва ёндош инфратузилмаларни яхшилаш мақсадида 35 миллиард сўмлик ишлар амалга оширилади. Вилоятнинг туризм объектларига олиб борувчи йўл-транспорт инфратузилмасини яхшилаш учун 34,5 миллиард сўм маблағ ажратилиб, 37,3 километр автомобиль йўллари таъмирланади, 5 та пиёдалар учун кўприклар қурилади. Шунингдек, умумий қиймати 198,8 миллиард сўмлик 53 та лойиҳа ишга туширилиб, улар ҳисобига 400 та янги иш ўринлари яратилади. Натижада меҳмонхоналар ҳамда оилавий меҳмон уйлари сони 263 та етказилади. Бир вақтнинг ўзида 8437 нафар сайёҳга хизмат кўрсатиш имконияти яратилади. 

– 2023 йилнинг октябрь ойидан буён меҳмонхона хизмати билан шуғуллана бошладим, – дейди “Нурота травель” МЧЖ раҳбари Лобар Салоҳиддинова. – Дастлаб 8 киши билан ишлаганмиз. Ҳозирда 14 ишчи меҳнат қилмоқда. Келгусида барча режаларим амалга ошса 50 та иш ўрни яратаман. 

Албатта, соҳада эришилаётган ютуқлар билан бир қаторда ўз ечимини кутиб турган муаммолар ҳам мавжуд. Саёҳатларни ташкил этишда темир йўл чипталари олиш, олис ҳудудларда сайёҳлар учун алоқа ва интернет сифатининг яхши эмаслиги, тадбиркорлик субъектлари учун туризм соҳасидаги айрим йўналишларда транспорт воситалари сотиб олиш, жойлаштириш воситалари қурилиши учун банк кредит линияларининг мавжуд эмаслиги шулар жумласидандир. 

Шунингдек, олис ҳудудларда, қишлоқларда аҳоли хонадонларининг мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи кадастр ҳужжатларининг йўқлиги оилавий меҳмон уйларини ташкил этишда муаммо бўлмоқда. Бу эса туризм салоҳияти юқори бўлган қишлоқларга “Туризм маҳалласи”, “Туризм қишлоғи” ва “Туризм овули” мақомини беришда тўсиқ бўляпти. Учрашувда тадбиркорларнинг муаммолари ва таклифлари эшитилиб, уларга ечим изланди. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар