Олтинкўл туманидаги Қўшкўприк маҳалласида кенг кўламли қурилиш-ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев жорий йил 15-16 февраль кунлари Андижон вилоятига ташрифи чоғида аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш, фуқаролар бандлигини таъминлаш, ҳар бир ҳудуднинг имкониятидан келиб чиқиб, тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича қатор топшириқ ва вазифалар белгилаб берган эди.
Ана шу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида жойларда “Миллий иқтисодиётни ривожлантириш – миллий уйғониш” тамойили асосида камбағалликдан чиқариш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича вилоят ҳокимининг семинарлари ўтказилмоқда.
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, маҳалла фаоллари, оқсоқоллари, ёшлари, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида Олтинкўл туманидаги Қўшкўприк маҳалласида ўтказилган семинарда маҳалладаги муаммолар, амалга оширилиши лозим бўлган ишлар атрофлича муҳокама қилинди.
Айни кунда маҳалладаги 800 дан зиёд хонадонда 5 минг 200 нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Маҳалла аҳолиси асосан, деҳқончилик, чорвачилик билан шуғулланади. Йиллар давомида маҳаллада қатор муаммолар йиғилиб қолган.
– Йўл, сув, газ, умуман, маҳалла инфратузилмасини яхшилаш давлат идоралари, тегишли ташкилотлар томонидан амалга оширилади, – деди вилоят ҳокими. – Хонадонларни ободонлаштириш, томорқалардан унумли фойдаланиш, мавжуд имкониятларни ишга солишда фуқаролар ташаббус кўрсатиши керак.
Тадбирда фуқаролар ўз имкониятлари даражасида ҳаракат қилиши, боқимандалик кайфиятидан бутунлай воз кечиши, имкониятларини ишга солиб, бирор касб-ҳунар билан шуғулланиш, даромадларини ошириш, турмуш фаровонлигини юксалтиришга астойдил ҳаракат қилиши зарурлиги, бунинг учун фуқароларга субсидия, кредитлар ажратилиши, зарур ёрдамлар кўрсатилиши алоҳида таъкидланди.
Тадбирда сўз олган оқсоқоллар вилоят ҳокимидан маҳалланинг тупроқ кўчалари ёзда чанг, қишда лой эканлиги, юриш жуда ноқулай бўлаётганлигини айтиб, таъмирлашга ёрдам кўрсатилишини сўраган эди.
Вилоят ҳокими бошчилигида ўтказилган семинардан сўнг Қўшкўприк маҳалласида қурилиш, ободонлаштириш, шу билан бирга, аҳолини тадбиркорликка жалб этиш, бандлигини таъминлашга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, маҳалланинг ёзда чанг, қишда лой ички йўллари ҳолатини яхшилаш, таъмирлаш ишлари ҳам амалга оширилди.
Андижон вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси, Олтинкўл тумани йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси томонидан маҳалланинг Фазилатли, Жасорат ва Деҳқонобод кўчалари текисланиб, шебен ва шағал ёткизилди.
– Маҳалла ҳудудида жами 19,2 километр ички йўллар мавжуд, – дейди Олтинкўл тумани йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси раҳбари Озодбек Эргашев. – Шундан 7 километр йўл асфальтланган. Вилоят ҳокими ташаббуси билан маҳалладаги ободонлаштириш ишлари доирасида юқоридаги кўчаларнинг ҳолати ёмон бўлган 8 километр қисми текисланиб, шағал ва шебен ётқизилди.
Бўлаётган ўзгаришлар, ободонлаштириш ишлари ҳамда аҳолига яратилаётган қулайликлардан маҳалла аҳли беҳад хурсанд.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |