Мамлакатимизда аҳолининг, айниқса, қишлоқ аҳолисининг яшаш шароитларини яхшилаш, турмуш фаровонлигини юксалтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган “Обод маҳалла – обод кўча –обод хонадон " дастури ана шу йўналишдаги ишларни янада юқори босқичга кўтаришга хизмат қилмоқда.
Андижон вилоятида жорий йилда танлаб олинган 4 та – Асака туманидаги Эргашобод, Олтинкўл туманидаги Интизом, Хўжаобод туманидаги Янги ҳаёт ҳамда Шаҳрихон туманидаги Оқ олтин маҳаллаларида “Обод маҳалла– обод кўча– обод хонадон" дастури доирасида қурилиш, бунёдкорлик, ободонлаштириш ҳамда аҳоли муаммоларини бартараф этиш, шунингдек, электр энергияси, ичимлик суви, табиий ва суюлтирилган газ таъминотини, ички йўлларни яхшилаш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Дастур доирасида Хўжаобод туманидаги Янги ҳаёт маҳалласида Андижон автомобиль йўллари бош бошқармаси, Хўжаобод тумани йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси ишчи-мутахассислари томонидан маҳалла кўчаларига шағал ва асфальт ётқизилмоқда, ободонлаштирилмоқда.
–Маҳалладаги бешта – Булоқ, Эскилик, Янги авлод, Қонди ҳамда Баркамол авлод кўчаларида жами 15 километрдан зиёд йўллар мавжуд, – дейди Хўжаобод тумани йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси бош муҳандиси Кенжабек Ўзганбоев. – Айни кунга қадар Булоқ, Эскилик ва Янги авлод кўчаларининг 4,5 километр қисмига шағал ётқизилди. Эскилик кўчасининг 1 километр қисми асфальт қилинди.
Йўлларни яхшилаш бўйича белгиланган ишларни амалга ошириш учун ишчи-мутахассислар, зарур техника воситалари жалб этилган. Айни кунларда кўчаларни ободонлаштириш жараёни қизғин давом этмоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |