2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаб, уларни ўйлантираётган масалалар ечимига кўмаклашилмоқда

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Президент Халқ қабулхонаси бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи жойларда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларни қийнаётган масалаларни ўрганиш ва ҳал этишда амалий кўмак кўрсатиш, "маҳалла еттилиги" фаолияти, ёшлар билан ишлаш тизмини самарали ташкил этиш ҳамда томорқадан унумли фойдаланиш бўйича хонадонбай ўрганишлар олиб бормоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари – Президент Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Жиззах вилоятида ўрганишлар олиб борди.

Республика ишчи гуруҳи томонидан Арнасой туманидаги маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш, томорқалардан самарали фойдаланиш бўйича амалий семинарлар ташкил этилди. Жумладан, “Бобур” маҳалласида ўтказилган семинарда туманнинг 13 та маҳалласи “еттилиги” ва масъулларга Андижон, Хоразм, Сайхунобод, Уйчи ва Юнусобод тажрибалари асосида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, бўш турган объектлар ва томорқадан унумли фойдаланиш бўйича тегишли тавсия ва тушунтиришлар берилди.

Туманнинг “Ғолиблар” МФЙда Президент Администрацияси, Халқ қабулхонаси, Ички ишлар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, банклар, туман сектор раҳбарлари ва ҳоким ёрдамчилари иштирокида амалий семинар, учрашув ва сайёр қабуллар ташкил этилди.

Ушбу очиқ мулоқотлар чоғида тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган муаммо ва таклифларни илгари суришди. Хусусан, кредит, солиқ, кадастр, қурилиш, ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги каби соҳаларга оид масалалар бўйича кўтарилган саволларга жавоб ва ечимлар топишди.

Шу билан бирга, учрашувда 28 та муаммоли масала кўтарилиб, уларнинг ижроси вақт талаб этганлиги сабабли раҳбарлар томонидан назоратга олинди.

Бундан ташқари, У.Муҳаммадиев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Арнасой тумани маҳаллаларида "маҳалла еттилиги" фаолияти, ёшлар билан ишлаш тизмини самарали ташкил этиш ҳамда томорқадан унумли фойдаланиш бўйича хонадонбай ўрганишлар олиб борди.

Мисол учун, Президент Халқ қабулхонаси масъуллари “Тинчлик” маҳалласидаги кўп қаватли уйда истиқомат қилувчи ёш тадбиркор Аббос Маъмурбоев томонидан ташкил қилинган 1.5 сотихлик иссиқхона фаолияти билан танишди. Тадбиркор иссиқхонага қўшимча плёнка, металл қурилмалар кераклигини айтиб мурожаат қилди. Мурожаати қаноатлантирилиб, керакли анжомлар олиб берилди.

“Янгибўстон” маҳалласида кўп қаватли уйлар ёнида Дилшод Холбеков томонидан ташкил қилган 20 сотихлик иссиқхона шароитлари билан ҳам танишилди. Қарийб 10 йилдан буён иссиқхона фаолияти билан шуғулланаётган тадбиркорнинг муаммолари ўрганилиб, уларни ҳал этишда амалий кўмак кўрсатилди.

Муборак Рамазон ойида эл-юртимизга узоқ йиллар сидқидилдан хизмат қилган табаррук нуронийлар ҳолидан хабар олинмоқда.

Ҳар бир соҳада авлодлар қуввати бирлашса, тараққиёт янада жадаллашади. Халқ билан мулоқот тизимини ҳам янги босқичга олиб чиқишда аждодлар мероси, уларнинг бой тажрибаси ниҳоятда муҳимдир.  

У.Муҳаммадиевнинг арнасойлик 94 ёшли меҳнат фахрийси Бекпўлат ҳожи Эшпўлатов билан мулоқотида шулар ҳақида сўз борди.

Меҳр-мурувват ва хайру саховат ойи бўлмиш шу муборак кунларда кўпни кўрган отахонга давлатимиз раҳбари номидан Рамазон совғалари топширилди. Арнасой тумани тамал тошини қўйган Бекпўлат ҳожи ота юксак эътибор ва ҳурмат-иззат учун давлатимиз раҳбарига самимий миннатдорлик билдирди. Элимиз равнақини тилаб дуо қилинди.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида юртимизда баҳорги дарахт экиш мавсумида кўкаламзорлаштириш ишлари жадал суръатлар билан олиб борилмоқда. Ўз ўрнида, мазкур хайрли тадбирларда барча юртдошларимиз қатори Президент Халқ қабулхонаси жамоаси ҳам фаол иштирок этмоқда. 

Хусусан, вилоятнинг Бахмал тумани “Файзиобод” маҳалласида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Президент Халқ қабулхонаси бошчилигида катта кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш хашарлари бўлиб ўтди.

Оқсоқоллар, ёшлар, кўнгиллилар ва маҳалла фаоллари иштирок этган мазкур хашарлар доирасида У. Муҳаммадиев ташаббуси билан Жиззах вилоятида истиқомат қилаётган эҳтиёжманд оилаларга томорқадан самарали фойдаланишга кўмаклашиш мақсадида 10 мингдан зиёд мевали дарахт кўчатлари бепул етказиб берилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар