2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўйинчоқлар ўзимизда ишлаб чиқарилмоқда

Фарғона вилояти Фурқат туманидаги “Чиркай” маҳалла фуқаролар йиғини туман марказига яқин ҳудудда жойлашган. Шундай бўлса-да, бу ерда кўплаб муаммолар мавжуд эди. Ишлаб чиқариш тармоқларининг йўқлиги хотин-қизлар, ёшлар ўртасида ишсизлик кўпайишига сабаб бўлган.

“Обод хонадон, “Обод кўча”, “Обод маҳалла” мезонлари кўҳна маскан ҳаёт тарзини ўзгартирди. Аҳоли хонадонлари, кўчаларнинг меъморий қиёфаси ўзгарди, кўмакка муҳтож оилалар ҳар жиҳатдан ижтимоий қўллаб-қувватланди. Ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш, маҳаллаларни тадбиркорлик марказларига айлантириш, ичимлик суви келтириш, электр узатгичларни янгилаш, кўчаларни асфальтлаш, мактаб, мактабгача таълим ташкилотларини таъмирлаш, аҳоли томорқаларидан унумли фойдаланиши учун сув таъминотини йўлга қўйиш каби муаммоларни бартараф этиш учун керакли маблағлар ажратилди.  

Маҳалла тадбиркори Элёрбек Саидназаров тумандаги марказий бозорда хориждан келтирилган ўйинчоқлар савдосини йўлга қўйган. Кейинчалик унда ўйинчоқларни ўзимизда ишлаб чиқариш нияти туғилди. Бу фикрини аёлига ҳам билдирди. Кўп ўтмай турмуш ўртоғи Мадинахон Саидназарова раҳбарлигида “Ҳасан-Ҳусан-Раҳматуллоҳ” масъулияти чекланган жамиятига асос солинди. Ёш тадбиркор оилага туман камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўлими томонидан 60 миллион сўм субсидия ажратилди. Ишлаб чиқариш жараёни учун Хитойдан “Sonly” номли ускуна олиб келинди. Тошкент ва Андижон вилоятлари тадбиркорларидан шартнома асосида хомашё сотиб олинди. Мана тўрт йилдирки, кичкинтойларнинг севимли ўйинчоқлари шу ернинг ўзида тайёрланиб, савдога чиқарилмоқда.  

Мадинахоннинг мутахассислиги логопед. У болалар нутқининг ривожлантиришда ўйинчоқлар ёрдамига таянади. Кичкинтойлар севимли қаҳрамонларининг овозига тақлид қилади, номини такрорлаб, рангини ажратади ва албатта, ўйнаб завқ олади. Бу жараёнда болаларда нутқ товушлари янада тиниқлашади, ақл-идрок, инсонни ардоқлаш каби эзгу фазилатлар шаклланади.  

Тадбиркор оила 30 нафар маҳалладошини касаначилик асосида иш билан банд этган. Дилшодахон Усвалиева, Насибахон Обидова, Тиллохон Давлатова энг фаол ишчилардан.  

Турли ранг ва кўринишдаги машиначалар юртимиз бўйлаб, шунингдек, қўшни республикалар бозорларида ҳам сотилмоқда. Оиланинг кайвони онахони Саидахон аяни корхонанинг иш юритувчиси, деб айтиш мумкин. Бир қарасангиз, цехни бошқарган, баъзида ишчиларнинг тушлигидан хабар олган ёки буюртмачи-ю харидорлар билан келишаётган бўлади.  

– Ўйинчоқларнинг қисмлари алоҳида-алоҳида қолиплар ёрдамида қуйилади, - дейди Мадинахон Саидназарова. - Ускунамиз битта бўлгани боис, қисмларни тўлақонли тайёрлаб олгунимизча ишчиларимиз баъзан бўш қоляпти. Эндиликда техникалар сонини ошириб, ўйинчоқлар турини янада кўпайтиришни мақсад қилдик.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар