Сенат Раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги республика ишчи гуруҳи хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича ишларнинг бориши билан танишиш ва аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш мақсадида ҳудудларга ташриф буюрмоқда.
Навбатдаги манзил – Тошкент вилоятининг Янгийўл ва Зангиота туманлари бўлди.
Президентимизнинг топшириғига асосан ишчи гуруҳ ташаббуси билан «Янгийўл тумани тажрибаси» бўйича 64 маҳалланинг ҳар бир кўча ҳамда хонадонларида «маҳалла еттилиги» иштирокида хатловлар ўтказилди.
Хатловлар жараёнида расмий даромадга эга бўлмаган ишсизлар, касб-ҳунарга ўқитиладиган ҳамда тадбиркорлик қилиш истагидаги аҳоли вакилларининг рўйхати шакллантирилди.
Хатловда аниқланган муаммолар ечими бўйича бугунги кунга қадар 301 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди. Шундан 189 нафарини аёллар ташкил этди. 87 нафар кишига 1,9 миллиард сўм миқдорида оилавий тадбиркорлик дастури доирасида имтиёзли кредит ажратилиб, тадбиркорликка жалб қилинди. 465 нафарига йўналишлар кесимида ўзини ўзи банд қилишига имкон яратиб берилди. Бу борада 81 нафар аёл касб-ҳунарга ўқитилди.
Сенат Раиси Янгийўл туманидаги Томорқачиликни ривожлантириш миллий марказида ташкил этилган 67 нафар эҳтиёжманд ишсиз фуқарога мотокултиватор топшириш маросимида иштирок этди. Аҳоли, айниқса, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш, томорқа ерларидан унумли фойдаланиш ва бу орқали юқори даромад кўришни таъминлаш асосий мақсад қилинганини алоҳида таъкидлади.
Мотокултиваторларнинг топширилиши аҳолининг бўш турган томорқалардан самарали фойдаланишига, ўзини ўзи банд қилишига имкон беради. Ўз томорқасидаги ерни ҳайдашдан ташқари маҳалладаги бошқа аҳоли вакилларининг ерларини ҳайдаб бериш орқали қўшимча даромадга эга бўлади. Бундан ташқари, томорқалардан самарали фойдаланиш эвазига озиқ-овқат тўкинлигига ҳисса қўшилади.
Минитехникалар топшириш жараёнида ушбу ишлар ташкил этилишдан олдин вазият тубдан ўрганилгани, халқнинг хоҳиш ва истаклари инобатга олинган ҳолда ушбу чора-тадбир амалиётга жорий қилингани алоҳида қайд этилди.
Маълумки, томорқачилик билан шуғулланадиган ҳар бир юртдошимизнинг жонига ора кирадиган нарса уни керакли техниклар билан таъминлашдир. Буни минитехникаларга эга бўлган аҳоли вакиллари ҳам эътироф этди.
Шундан сўнг ишчи гуруҳ маҳаллаларда бўлиб, «маҳалла еттилиги», аҳоли вакиллари билан мулоқот қилди. Уларнинг фаолияти, шарт-шароитлари билан қизиқди.
Янгийўл туманидаги «Ниёзбоши» маҳалласида «маҳалла еттилиги» билан суҳбат жараёнида ҳудуддаги ҳолат, ишсиз хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларнинг жамиятдаги фаоллигини ошириш борасидаги ишларга эътибор қаратилди. Бу борадаги ижобий натижалар кўламини ошириш учун зарур бўлган кўрсатмалар берилди.
Маҳалладаги 526 хонадондан 420 тасида аҳоли ўз томорқа ерларида иссиқхоналар ташкил этган. Унда помидор, бодринг, булғор қалампири ва турли хилдаги талаб юқори бўлган кўкатларни етиштириш орқали йилнинг тўрт фаслида ҳам ўзи ва оила аъзоларини иш билан банд қилиб, барқарор даромадга эга бўлиб келмоқда.
Зангиота туманининг «Олмазор» маҳалласида «маҳалла еттилиги» билан мулоқот қилинди. Маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган кутубхонадаги шарт-шароитлар, аҳолини, айниқса, ёшларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини ошириш йўлида қилинаётган ишлар билан яқиндан танишилди. Маҳалладаги хонадонларда аҳолининг турмуш шароити ўрганилди ва бевосита мулоқотларда уларни ўйлантираётган масалалар аниқланди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |