2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Аёллар қўллаб-қувватланса, рўзғорини обод этади

Янги Наманган туманида оилаларнинг даромад манбаини яратиш, ўзини ўзи банд қилиш орқали камбағалликдан чиқариш чоралари кўрилмоқда. Айниқса, хотин-қизларни уй шароитида ишлаб, пул топиши учун зарур шароит яратилаётир.

Туманнинг “Ёшлик” маҳалласида яшовчи Нигора Мирхожаева яратилган имкониятлардан фойдаланиб, уй шароитида ширинликлар тайёрлаш фаолиятини йўлга қўйди. У ўзини ўзи банд қилибгина қолмай, 3 нафар қўшни аёлларни-да иш билан таъминлади. Ҳозирда улар 3 турдаги тайёр маҳсулот, 5 турдаги ярим тайёр маҳсулотни халқимиз дастурхонига етказиб бермоқда. Бу юмуш орқали аёллар бир кунда ўртача 150 минг соф даромад топмоқда. Ишбилармон аёл бунга қўшимча равишда инкубация усулида парранда ҳам кўпайтиради. Айни пайтда хонадонида 155 та жўжа ва 25 та товуқ парвариш қилинмоқда. 

Шу маҳаллада яшовчи Наимахон Отабоева ҳам оилавий тадбиркорлик фаолияти йўлга қўйиб, қўшни аёллардан 6 нафарини иш билан таъминлади. Бундан ташқари, касаначилик асосида ҳам 5 нафар аёлга уйига иш беради. Тадбиркор аёл ташкил этган кичик цехда тикилаётган эркаклар кўйлаги ички бозорга етказиб берилмоқда. Шу билан биргаликда, аёллар учун турли бичимдаги либослар ҳам тикилмоқда. Муҳими хотин-қизлар уй шароитида фойдали меҳнат билан банд ҳамда ойига 3-4 миллион даромад топмоқда. 

– Ўтган йили “Аёллар дафтари”да қайд этилган хотин-қизларнинг барчасини рўйхатдан чиқаришга эришдик, - дейди Янги Наманган тумани хотин-қизлар бўлими бошлиғи Нигора Мирзавалиева. – Уларнинг 698 нафари касб-ҳунарга ўқитилди, 140 нафарига субсидия асосида зарур иш анжомлари олиб бердик. 428 нафарига эса имтиёзли кредит ажратилди. Бугун бу опа-сингилларимизнинг барчаси кафолатланган даромад манбаига эга. Ижтимоий ҳаётдаги фаоллиги ҳам ошган. 

Мустақилликнинг беш йиллиги маҳалласида яшовчи Турдихон Усмонова ҳам ёлғиз оналиги боис “Аёллар дафтари” рўйхатига олинган эди. Ўзи тиришқоқ, интилувчанлиги қўл келиб, тикувчилик ортидан рўзғорини бутлаяпти. У ҳозирда ўқувчилар учун мактаб формаси ва буюртма асосида аёллар либослари тикмоқда.

– Аввалига 1 та тикув машинаси билан иш бошлагандим, - дейди тикувчи. – Имтиёзли кредитга яна 1 та дастгоҳ олиб беришди. Иш кўлами кенгайиб, сафимиз 5 кишига етди. Туманда оилаларнинг соғлом ва барқарор ижтимоий-маънавий муҳити ҳамда тинчлиги ва осойишталигини сақлаш юзасидан қатор ишлар амалга оширилмоқда. 

Айрим оилалардаги мавжуд нотинч маънавий-руҳий муҳит натижасида содир бўлаётган никоҳдан ажралишларни олдини олиш мақсадида маънавий-маърифий тадбирлар ва давра суҳбатлари ўтказилмоқда. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар