Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимов Янгибозор туманидаги Паҳлавон Маҳмуд маҳалласи ёшлари билан учрашди.
Мазкур маҳаллада 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган йигит-қизлар сони 941 нафар бўлиб, уларнинг 577 нафари “яшил”, 352 нафари “сариқ” ва 12 нафари “қизил” тоифага киритилган. Жорий йилда 49 нафар ёшга деҳқончилик билан шуғулланиши учун 8,8 гектар ер майдони, 12 нафарига тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун имтиёзли кредит, 5 нафарига субсидия ажратилди. 7 нафари доимий иш билан таъминланди, 3 нафарининг олий ўқув юртида таҳсил олиш учун контракт пули тўлаб берилди.
Учрашувда ёшларнинг ишга жойлашиш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш, деҳқончилик қилиш учун ер ажратиш ва субсидия масалалари юзасидан мурожаатлари тингланди. Ҳар бир мурожаатнинг амалий ижроси бўйича вилоят ҳокими тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берди. Ҳар бир мурожаат ижроси тегишли тартибда назоратга олинди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |