“Ҳудудгаз Навоий” газ таъминоти филиали томонидан аҳолининг табиий ва суюлтирилган газ билан боғлиқ мурожаатларини тезкор ўрганиш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, газ таъминоти филиали ва унинг шаҳар, тумангаз газ таъминоти бўлимлари томонидан истеъмолчиларнинг таклиф, шикоят ва муаммолари тегишли мутахассислар томонидан ўрганилиб, ижобий ҳал этилмоқда.
Жорий йилнинг апрель, май ойлари давомида филиалга Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси орқали жами 174 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг 128 таси ижобий ҳал этилган бўлса, 3 таси бўйича тушунтириш берилган. 43 та мурожаат юзасидан эса ўрганиш жараёни давом этмоқда.
– Истеъмолчиларимиз томонидан электрон газ ҳисоблаш ускунасининг ким томонидан ўрнатиб берилиши керак, деган мазмундаги мурожаатлар ҳам йўлланмоқда, – дейди “Ҳудудгаз Навоий” газ таъминоти филиали назорат ва мурожаатлар билан ишлаш бўлими етакчи мутахассиси Муҳаррам Мавлонова. – Ускуналарни ўрнатиш билан боғлиқ маълумотларни фуқароларимизга атрофлича тушунтиряпмиз. Май ойида йўлланган турли мазмундаги мурожаатларнинг 12 таси ижобий ҳал этилган бўлса, 34 таси ўрганиш жараёнида. Фаолиятимиз давомида ҳар бир мурожаатни тўлиқ ўрганиб, ижросини ўз вақтида таъминлаш асосий мақсадларимиздан биридир.
Айтиш керакки, мурожаатларнинг аксариятини табиий газ босими, электрон газ ҳисоблаш ускунаси ва суюлтирилган газ бўйича эса маиший газ баллон етказиб берилиши билан боғлиқ мурожаатлар ташкил этади. Биргина май ойида жами 46 та мурожаат йўлланган бўлиб, уларнинг 19 таси табиий газ, 15 таси суюлтирилган газ, 12 таси электрон газ ҳисоблаш ускунаси билан боғлиқ мурожаатлардан иборат.
– Газ идорасига табиий газ босимининг пастлиги юзасидан мурожаат қилган эдим, – дейди Навоий шаҳар, Меъмор маҳалласида истиқомат қилувчи М.Раҳимова. – Мурожаатим “Навоий шаҳар газ” газ таъминоти корхонаси томонидан назоратга олиниб, зудлик билан амалий чора кўрилди. Ҳозир табиий газ босими бир маромга келтирилди. Мурожаатим ўз вақтида инобатга олиниб, ижобий ҳал этилганидан хурсандман.
Филиал ва унинг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан мурожаатларнинг ижросини кечиктирмай, ўз муддатида таъминлаш борасидаги жараён давом этмоқда. Зеро, мурожаатларнинг ўз вақтида ўрганилиб, ижобий ҳал этилиши аҳолининг тизимга бўлган ишончи янада ортишига олиб келади.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |