Инсон ҳаёти меҳнат билан мазмунли. Айни шу омил боис одамзот тўкис ҳаётга, бахт-саодатга, комилликка интилади.
Давлатимиз раҳбари топшириғи асосида Президент Халқ қабулхоналарининг тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш орқали янги иш ўринлари яратиш фаолияти ҳам айни шу эзгу мақсадларга хизмат қилмоқда. Мазкур лойиҳа доирасида Фарғона вилоятида қисқа вақтда янги иш ўринлари яратилди.
Хусусан, Президент маслаҳатчиси ўринбосари - Халқ қабулхонаси раҳбари У.Муҳаммадиев бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи Тошлоқ, Фарғона туманлари, Қўқон ва Фарғона шаҳарларидаги 200 дан зиёд мурожаатчига тикув машиналари, пишириқ пишириш печлари, мотокультиваторлар ва бошқа иш анжомлари олиб берилди. Мазкур янги механизм билан, аввало, моддий ёрдам сўраб кўп мурожаат қилаётган бу инсонларнинг даромад топиб, рўзғорини бутлаши учун имконият, шароит, тизим яратиб бериляпти.
Мисол учун, Тошлоқнинг Қумариқ маҳалласидан ҳам тўрт аёл бугун тикув машинкалари олиб, маҳалладоши Маҳбуба Назарова билан кооперация ташкил қилиб, иш бошлади. Беш йиллик тажрибага эга тадбиркор Маҳбубахоннинг айтишича, ишлаган чевар шу чекка қишлоқда туриб ойига 3-4 миллион сўм бемалол даромад қила олади.
Қўқон шаҳрида эса Президент Халқ қабулхонасига моддий ёрдам масаласида келиб тушган мурожаатлар таҳлилидан сўнг 110 дан зиёд хотин-қизлар уй шароитида ишлаб даромад топиш имконига эга бўлди.
“Саодат” маҳалласида яшовчи Гулчеҳрахон ҳам ўз тикув машинкаси билан қўшни “Афғонбоғ” маҳалласидаги тадбиркор аёлнинг оилавий “Виқор қалби” тикувчилик корхонасига кооперация асосида иш бошлади.
Президент Халқ қабулхонасининг дастлабки босқичида оғир шароитдаги мурожаатчиларни кооперация асосида ишлаб даромад топишига имконият яратилса, кейинчалик улар орасидан тадбиркорликка қобилияти борларига ўз оилавий корхонасини ташкил қилишига, фаолиятини кенгайтиришига ҳам ёрдам берилади. Халқ билан мулоқотнинг янги тизими шу механизм асосида босқичма-босқич кенгайтириб борилади.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |