Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев Гулистон шаҳридаги Ёшлар марказида умумтаълим мактабини тамомлаётган бир гуруҳ фаол ёшлар билан учрашди.
Видеоконференция алоқа шаклида бўлиб ўтган учрашувда таълимга оид кўплаб истиқболли лойиҳалар асосчиси Умиджон Ишмуҳаммедов, битирувчилар, уларнинг ота-оналари ҳамда ўқитувчилар иштирок этди. Вилоят ҳокими ёшлар билан дилдан суҳбатлашиб, уларни жамиятнинг илғор қатламлари қаторидан ўрин эгаллаш сари ундади. Бунинг учун эса биринчи навбатда аниқ мақсад бўлиши ва мақсадга эришиш учун эса тўғри йўл, ўқиш, изланиш кераклиги бўйича тавсиялар берди.
Давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган бугунги давлат сиёсати замирида ёшлар келажаги билан боғлиқ ҳар қандай вазифа бирламчи аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди. Ёшларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланди, ҳал этиш лозим бўлган масалалар ечими бўйича аниқ чоралар белгиланди. Йил давомида мактаб ҳаётида фаол иштирок этган ота-оналар, аъло баҳолари, одоб-ахлоқи, интилувчанлиги билан тенгдошларига ўрнак бўлган, халқаро ҳамда республика даражасидаги танлов ва мусобақаларда муносиб иштирок этиб, фахрли ўринларни қўлга киритган ёшлар тақдирланди.
Шунингдек, муддатидан аввал нуфузли олий ўқув юртларига ўқишга кирган иқтидорли битирувчиларга ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди. Бундан ташқари, вилоятдаги 40 та мактабга умумий қиймати 1 миллиард сўм бўлган замонавий электрон доскалар топширилди.
Маълумот ўрнида, жорий ўқув йилида вилоятда 10 минг 251 нафар ўқувчи ўрта мактабни тамомлайди. Уларнинг 371 нафари муддатидан олдин ОТМга талабаликка тавсия этилган.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |