Президентимизнинг жорий йил 24 майдаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида”ги фармони адлия органлари ходимларининг бу борадаги фаолият йўналишларини янада кенгайтирди, уларнинг зиммасига қўшимча вазифалар юклади.
Энди адлия идоралари фуқароларнинг кундалик ҳаётида учрайдиган ҳуқуқий муаммоларни аниқлаш, уларни бартараф этишда янгича тизим асосида ишлашга ўтмоқда. Мақсад жойларда аҳоли кўтараётган долзарб муаммоларни ҳал қилиш, фуқароларга бепул бирламчи юридик ёрдам кўрсатишдир.
Ҳафтанинг чоршанба куни “Ҳуқуқий тарғибот куни” деб белгилангани боис, Наманган вилояти адлия бошқармаси ишчи гуруҳи маҳаллаларга чиқиб, аҳолининг ҳуқуқий муаммоларини уйма-уй юриб ўрганмоқда.
Жумладан, бошқарма раҳбари Дилмурод Аҳмедов томонидан Давлатобод туманидаги Юксалиш маҳалласида ўтказилган ўрганишда фуқароларнинг кадастр, нафақа тайинлаш, ёрдам пулини олиш, эҳтиётсизлик оқибатида йўқотилган туғилиш, никоҳ гувоҳномаларини тиклаш каби муаммолари аниқланди. Шу жойнинг ўзида масъуллар бириктирилиб, мурожаатлар адлия бўлимининг иш юритувига олинди.
Шунингдек, бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Улуғбек Исматуллаев томонидан Норин туманидаги Фурқат, Бобур ва Ўзбекистон маҳаллаларидаги “Хонадонбай” ўрганишлар давомида фуқароларнинг муаммоларига қулоқ тутилди. Хусусан, фуқаро И.М набирасида биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлсада, қизига уни парваришлаганлик учун нафақа тайинлаш рад қилинганлигини айтди, яна бир фуқаро M. Т. ногиронлик аравачаси олишда амалий ёрдам сўради.
Мингбулоқ туманидаги “Ойбек” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган маданият марказида Мажбурий ижро бюроси, туман камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими билан ҳамкорликда сайёр қабул, ишсиз аҳоли ва ёшлар учун меҳнат ярмаркаси ўтказилди.
--Лойиҳа доирасида маҳаллалардаги “Ягона ижтимоий ҳимоя реестри”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган оилаларнинг муаммолари уйма-уй юриш орқали ўрганилиб, уларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди ҳамда сайёр давлат хизматлари кўрсатилди,-- дейди Наманган вилояти адлия бошқармаси масъул ходими Фозилжон Жўрабоев.-- Бундан ташқари, туман (шаҳар) адлия бўлими, Юридик хизмат кўрсатиш маркази, Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими, Давлат хизматлари маркази ходимлари, шунингдек, “Мадад” ННТ ходимлари томонидан ўзларига бириктирилган маҳаллаларда ўрганишлар олиб борилмоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |